Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖАНОЗАДА ЮРИШ ОДОБЛАРИ

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни етти нарсага амр қилдилар, етти нарсадан қайтардилар. Бизни жанозаларга эргашишга, беморни кўришга, чақириқ(зиёфат)қа жавоб беришга, мазлумга ёрдам беришга, қасамни амалга оширишга, саломга алик олишга ва акса урганда соғлик тилашга амр қилдилар. У зот бизни: кумуш идишлардан, тилла узукдан, ипакдан, дебож-юпқа ипак-дан ва ипак тўқималардан қайтардилар».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умарларни жаноза олдида юриб бораётганларини кўрдим».
Сунан эгалари, Аҳмад, Ибн Ҳиббон ривоят қилган ва, саҳиҳ, деган.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Улов минган жанозанинг ортидан юради, пиёда эса ортидан, олдидан, ўнгидан, чапидан унга яқин бўлиб юради», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган Ал-Ҳоким, саҳиҳ, деган.

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн ал-Даҳдоҳнинг жанозасидан қайтаётганларида У зотга яйдоқ от келтирилди. У зот уни миниб олдилар. Биз атрофларида юриб кетдик».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.


Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жанозани тезлатинглар. Агар аҳли солиҳ бўлса, яхши. Уни (яхшиликка) тақдим қиласизлар. Агар ундан бошқача бўлса, ёмон. Уни елкангиздан (тезроқ) қўясиз», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Уяйна ибн Абдурроҳман розияллоҳу анҳудан, у ўз отасидан ривоят қилади:
«У (отаси) Усмон ибн Абул Осснинг жанозасида бўлган:
«Секин юриб борар эдик. Орқамиздан Абу Бакра етиб келди ва овозини кўтариб:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бўлганимизда тезлаб-шитоб билан юрар эдик!» деди».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Умму Атияя розияллоҳу анҳодан ривоят:
«Биз жанозаларга эргашишдан наҳий қилиндик, бизга азм қилинмади».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жаноза (тобутга) қўйилиб, уни эркаклар елкаларига кўтарганларида, агар у аҳли солиҳ бўлса, мени тезроқ олиб борингилар, дейди. Агар у аҳли солиҳ бўлмаса, вой, шўрим қурусин, қаёққа олиб кетмоқдасизлар?» дейди. Унинг овозини инсондан бошқа ҳамма нарса эшитади. Агар у эшитганида, албатта, қулар эди», дедилар».
Бухорий ва Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио