Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МАЙЙИТГА НАМОЗ ЎҚИШ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон маййитга намоз ўқисангиз, унга дуони ихлос ила қилингиз», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган, ҳамда, саҳиҳ, деган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Нажоший ўлган куни унинг вафоти ҳақида хабар бердилар. Одамлар билан намозгоҳга чиқдилар, уларни сафга тиздилар ва тўрт такбир айтдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жаноза намози ўқидилар биринчи такбирда қўлларини кўтардилар ва ўнг қўлларини чап қўллари устига қўйдилар».
Термизий ва Дора Қутний ривоят қилган.

Толҳа ибн Абдуллоҳ:
«Ибн Аббоснинг орқасида жаноза намози ўқидим. Бас у «Фотиҳа» сурасини ўқиди ва:
«Суннатлигини билиб қўйсинлар учун», деди», деб айтди».
Бухорий, Абу Довуд, Термизий ва Насаий ривоят қилган.
Насаийнинг лафзида:
«Бас, «Фотиҳа» сурасини ва яна бир сурани қироат қилди, қироатини овоз чиқариб қилди. Фориғ бўлгандан кейин:
«Суннат ва ҳақдир», деди», дейилган.

Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жаноза намози ўқидилар. Бас, мен дуоларидан ёдлаб олдим:
«Эй, бор Худоё, уни мағфират қилгин ва раҳм қилгин, офиятда қилгин, афв қилгин, тушар жойини ҳурматли қилгин, кирар жойи кенг қилгин. Уни сув, қор ва дўл билан ювгин. Оқ кийимимнинг кирини тозалаганидек унинг хатоларини поклагин. Унинг ҳовлиси ўрнига яхшироқ ҳовли бергин, аҳли ўрнига яхшироқ аҳл бергин, жуфти ўрнига яхшироқ жуфт бергин. Уни жаннатга киритгин. Унга қабр азобидан ёки дўзах азобидан паноҳ бергин». Ҳаттоки, ўша ўлик мен бўлсам эдим, деб орзу қилдим».
Муслим, Насаий ваТермизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намози ўқидилар ва:
«Эй, бор Худоё! Тиригимизни ва ўлигимизни, кичигимизни ва каттамизни, эркагимизни ва аёлимизни, ҳозиримизни ва ғоибимизни мағфират қилгин. Эй, бор Худоё! Биздан кимни тирилтирсанг, иймонда тирилтиргин. Биздан кимни вафот этдирсанг, Исломда вафот этдиргин. Эй, бор Худоё! Унинг ажридан бизни маҳрум қилма ва ундан кейин бизни залолатга кетказма», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

Абу Довуд ва Насаий ривоятларида:
«Эй, бор Худоё! Сен бунинг Роббисисан. Сен буни халқ қилгансан. Сен буни Исломга ҳидоят қилгансан. Сен бунинг руҳини қабз қилгансан. Сен бунинг сиррини ошкорасини билурсан. Биз шафоатчи бўлиб келдик, уни мағфират қилгин», дейилган.

Абу Саъид ал-Мақбурий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Абу Ҳурайрадан, жаноза намозини қандоқ ўқийсан? деб сўрадим. Бас, У:
«Аллоҳга қасамки, мен сенга хабар бераман; Мен у(жаноза)га аҳли билан эргашаман. Қачон қўйилса, такбир айтаман ва Аллоҳга ҳамд айтаман. Унинг Пайғамбарига саловот айтаман, сўнгра:
«Эй, бор Худоё! Албатта, у бандангдир, бандангнинг ўғлидир, чўрингни ўғлидир. Сендан бошқа илоҳи маъбуд йўқ. Ва, албатта, Муҳаммад Сенинг банданг ва Расулинг, деб шоҳидлик берар эди. Сенинг Ўзинг уни яхши билувчисан. Эй, бор Худоё! Агар у яхши бўлса, яхшилигини зиёда қил. Агар ёмон бўлса, ёмонликларини кечиб юбор. Эй, бор Худоё! Бизни унинг ажридан маҳрум қилма ва ундан кейин фитнага дучор қилма», дейман, деди»
Имом Молик ва Имом Шофеъийлар ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио