Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Энг яхши хуш бўйингиз мискдир», дедилар». Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўликларни сўкманглар. Чунки улар ўзлари тақдим қилган нарсага етишганлар», дедилар». Бухорий ва Насаий ривоят қилган.
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўлган одам ёмонлик ила зикр қилинди. Бас, У зот: «Ўлганларингизни фақат яхшилик билангина зикр қилинглар», дедилар».
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ўлганларингизнинг яхшиликларини зикр қилинглар. Уларнинг ёмонликларидан тийилинглар», дедилар». Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.
|