Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳудда қатл бўлганлардан икки кишини бир кийимга жамлар эдилар. Сўнгра: «Икковларидан қайси бири Қуръонни кўп билади?» дер эдилар. Қачонки улардан бирига ишора қилинса, ўшани лаҳадга олдин қўяр эдилар. У зот: «Буларга қиёмат куни мен гувоҳман», дедилар. Уларни қонлари билан дафн қилишга амр қилдилар. Ювилмадилар ҳам, уларга намоз ҳам ўқилмади». Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган
|