Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КАФАНЛАШ

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирортангиз ўз биродарини кафанласа, унинг кафанини яхшиласин», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кийимларингиздан оқини кийинг. Албатта, у энг яхши кийимингиздир. Ўликларингизни ҳам ўшанда кафанланг», дедилар».
Термизий ва унинг икки соҳиби ривоят қилган.
Абу Довуднинг ривоятида:
«Кафанда ортиқчаликка йўл қўйманглар. Чунки, у тезда суғириб олинади», дедилар», дейилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳамза ибн Абдулматллибни йўл-йўл бир кийимга кафанладилар».
Термизий ривоят қилган.

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни пахтадан бўлган уч кийим ила кафанлангани олдин ўтди».

Лайло бинти Қониф ас-Сақафийя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизлари Умму Гулсум вафот этганида уни ювганлардан бири эдим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга аввал «ҳиқо» - лозим - ни, кейин «диръ» - кўйлак - ни, кейин «химор» - рўмол - ни, кейин «милҳафа» - паранжи - ни бердилар. Сўнг уни яна бошқа кийимга киритилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эшикнинг олдида ўтириб олиб, унинг кафанини қўллари билан бизга битта-биттадан бериб турдилар».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио