Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ ВАФОТ ЭТГАНЛАРИДА НИМАЛАР ҚИЛИНГАН

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида «Ҳибара» кийими ила ўраб қўйилдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.

Омир аш-Шаъбий розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни Али, Фазл ва Усома ибн Зайдлар ювишган. Улар У зотни қабрга ҳам қўйишган. Фориғ бўлгандан сўнг Али, кишига ақраболари валий бўлади, деган».
Абу Довуд ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни ювмоқчи бўлганларида, нима қилсак экан, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларини ҳам бошқа маййитларимизникини ечганимиз каби ечсакмикан ёки кийимларини устларида қолдириб юваверсакмикан?»дейишди.
Ихтилофга тушганларида Аллоҳ уларга уйқу солди, улардан бирор киши ҳам қолмай ҳаммасининг жағи кўксига тиралиб қолди. Сўнгра уларга уй томондан бир гапирувчи гап гапирди, уни кимлигини билинмас эди:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кийимларини устларида турғазиб ювинглар», деди.
Шунда туриб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўйлаклари устидан ювдилар. Кўйлакнинг устидан сув қуйишар, қўлларини (баданга) теккизмасдан кўйлакни ишқашар эдилар».
Оиша:
«Агар иш янгидан бўладиган бўлса буни қайтармас эдим. У зотни аёлларидан бошқа ҳеч ким ювмасди», дер эди».
Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ва ал-Ҳоким ва ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пахтадан бўлган тоза учта Яманий кийимга кафанландилар, уларнинг ичида кўйлак ва салла йўқ эди».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қабз қилинганларидан кейин дафнлари ҳақида ихтилоф қилишди. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бир нарса эшитганман, унитганим йўқ, Аллоҳ қайси Пайғамбарни қабз қилган бўлса фақат қаерга дафн қилинишини ёқтирса ўша ерда қабз қилади, деганлар. Бас, У зотни тўшаклари ўрнига дафн қилинглар», деди».

Жаъфар ибн Муҳаммаддан, у ўз отаси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрларини лаҳад қилиб қазиган Абу Толҳа, тагларига қатийфани ташлаган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мавлолари Шақрон эди. У:
«Аллоҳга қасамки, Мен, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тагларига қатийфани қабрга ташладим», деган.
Икки ривоятни Термизий қилган.

Имом Молик: «Менга етишича Пайғамбар алайҳиссалом душанба куни вафот этганлар. Сешанба куни дафн қилинганлар. Одамлар ёлғиз-ёлғиз, яъни, ҳар ким ўзи жаноза ўқиган. Уларга ҳеч ким имомлик қилмаган. Даҳшатнинг катталиги уларни лол қилиб қўйганидан ва ўша пайтда халифанинг йўқлигидан шундоқ бўлган», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио