Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Абу Бакр отига миниб Сунҳдаги маконидан етиб келиб тушди. Масжидга кирди. Одамларга гапирмади. Тўғри Оишанинг жойига кирди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни қасд қилди. У зот чизиқли Яман чопонига ўраб қўйилган эдилар. Бас, У зотнинг юзларини очдида, устларига энгашиб бўса олди. Сўнгра йиғлаб туриб: «Отам сизга фидо бўлсин! Эй Аллоҳнинг Пайғамбари, Аллоҳ сизга икки ўлимни жамъ қилмайди. Сизга битилган ўлимни ўлибсиз», деди». Бухорий ва Насаий ривоят қилган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг маййит ҳолда ётган Усмон ибн Мазъунни ўпаётганларини кўрдим. Ҳатто оқаётган кўз ёшларини ҳам кўрдим». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
|