Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

БЕМОРНИ КЎРИШ ВА УНГА ДУО ҚИЛИШ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи бештадир. Саломга алик олиш, беморни кўриш, жанозага эргашиш, даъватига жавоб бериш ва акса ургувчига яхшилик тилаш»-дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Тувайр ибн Абу Фохитадан у отасидан ривоят қилади:
«Али қўлимдан ушлаб, юр, бориб Ҳасанни кўриб келамиз, деди. Бориб, унинг олдида Абу Мусони кўрдик. Бас, Али, Эй Абу Мусо, кўргани келдингми, зиёратгами?» деди.
«Йўқ, кўргани келдим», деди Абу Мусо.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, бир мусулмон бошқа бир мусулмоннинг беморлигини эрталаб кўрса, албатта, унга кечқурунгача етмиш минг фаришта саловот айтади. Агар кечқурун бемор кўрса, албатта, унга етмиш минг фаришта эрталабгача саловот айтади. Ҳамда унга жаннатда бир боғ бўлади», деганларини эшитганман», деди Али».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мени икки кўзим оғриб қолганда кўргани келганлар».
Абу Довуд, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилган ва, саҳиҳ, деган.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачонки бир мусулмон ўзининг мусулмон биродарини касалини кўргани борса, Жаннат мевалари ичида бўлади»-дедилар.
Термизий ва Муслим ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким яхшилаб таҳорат қилиб, савоб умидида мусулмон биродарининг беморлигини кўргани борса, дўзахдан етмиш куз масофасига узоқлаштирилади», дедилар.
«Эй, Абу Ҳамза, куз нимадир?» дейилди.
«Йил», деди».
Абу Довуд ривоят қилган.

Оиша бинти Саъд розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Унинг отаси айтадики, Маккада бемор бўлиб қолдим. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар. У зот қўлларини пешонамга қўйдилар, сўнг кўксимни ва қорнимни силаб:
«Эй, бор Худоё! Саъдга шифо бергин. Унинг ҳижратини батамом қилгин», дедилар».
Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир касални кўргани борсаю унинг ажали етмаган бўлса, етти марта, Асъалуллоҳал азийм. Роббал аршил азийм ан яшфияка, деса, Аллоҳ ўша беморга мазкур касалдан офият беради», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио