Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ФАРЗАНДЛАР ЎЛИМИНИНГ АЖРИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Одамлардан бир мусулмоннинг бегуноҳ (ёш) уч фарзанди вафот этган бўлса, албатта, Аллоҳ уни уларга бўлган раҳмати туфайли жаннатга киритади», дедилар».
Бухорий ва Насаий ривоят қилган.
Насаийнинг бир ривоятида:
«Икки мусулмоннинг ораларидан бўлган бегуноҳ уч фарзанди ўлса, албатта, Аллоҳ икковларини уларга бўлган раҳмати туфайли жаннатга киритади. У (бола)ларга:
«Жаннатга киринглар!» дейилади. Улар:
«Ота-онамиз кирмагунча кирмаймиз», дейдилар.
«Сиз ҳам, ота-онангиз ҳам киринглар»-дейилади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Қайси бир мусулмоннинг учта боласи ўлса, унинг дўзахга кириши мумкин эмас. Магар қасамни ечиш учунгина киради», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аёллар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга, бизга ҳам бир кун таъйин қилинг, дейишди. Бас, У зот уларга ваъз қилдилар ва:
«Қайси бир аёлнинг учта фарзанди ўлса, улар унинг учун дўзахдан парда бўлурлар», дедилар.
«Иккита бўлсачи?» деди бир аёл.
«Иккита бўлса ҳам», дедилар У зот».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.

«Бир аёл бемор бўлиб турган боласини олиб келиб:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, бундан қўрқяпман, олдин учтасини берганман», деди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Батаҳқиқ, дўзхдан мустаҳкам қўрғон ила ўралибсан», дедилар».
Насаий ва Муслим ривоят қилган.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким боласидан балоғатга етмаган учтасини берган бўлса, улар унга дўзахдан мустаҳкам қўрғон бўлурлар», дедилар.
«Мен иккитасини тақдим қилганман», деди Абу Зарр.
«Иккитаси ҳам», дедилар У зот.
«Мен биттасини тақдим қилганман», деди, қориларнинг улуғи Убай ибн Каъб.
«Биттаси ҳам. Лекин ана ўша биринчи зарба пайтида...», дедилар У зот».

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менинг умматимдан кимнинг иккита фарати бўлса Аллоҳ уни ўшалар туфайли жаннатга киритади», дедилар.
«Сизнинг умматингиздан битта фарати бўлган одамчи?» деди Оиша.
«Битта фарати бор одамни ҳам, Эй, муваффақ қилинган», дедилар у зот.
«Сизнинг уматингиздан фарати бўлмаган одамчи?» деди Оиша.
«Мен, умматимнинг фаратиман. Ҳеч менинг (вафотим)га ўхшаш мусибатга учрамаслар», дедилар».

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бир банданинг боласи ўлса Аллоҳ Ўз фаришталарига:
«Бандамнинг боласини қабз қилдингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Унинг дил мевасини қабз қидингизми?» дейди.
«Ҳа», дейдилар.
«Бандам нима деди?» дейди.
«Сенга ҳамд ва истиржоъ айтди», дейдилар.
Шунда Аллоҳ:
«Бандамга жаннатда бир уй бино қилинглар ва уни, ҳамд уйи, деб номланглар», дейди».
Ушбу уч ҳадисни Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио