Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

САБР ВА РОЗИЛИК ВА УЛАРНИНГ ГЎЗАЛЛИГИ ҲАҚИДА

Умар розияллоҳу анҳу ушбу оят ҳақида:
«Қандоқ ҳам яхши икки идл ва илова», деган.
Бухорий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир қабр олдида йиғлаб ўтирган аёлнинг ёнидан ўтаётиб унга:
«Аллоҳдан қўрқ ва сабр қил», дедилар. У аёл:
«Нари тур! Менга етган мисибат сенга етгани йўқ!» деди.
Аёл у зотни танимаган эди. Унга, ҳалиги одам, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам эдилар, дейилди. Бас, у Он ҳазратнинг эшикларига келди ва у ерда эшик оғаларини кўрмади ва у зотга:
«Сизни танимабман», деди. Шунда У зот:
«Албатта, сабр биринчи зарбададир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мўминга тикон кириши ва ундан юқорироқ мусибат етса ҳам, албатта, Аллоҳ ўша туфайли унинг даражасини кўтаради ва гуноҳини ювади», дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилган.

Муҳаммад ибн Холид ас-Суламийдан у отасидан, у бобосидан ривоят қилган:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, Аллоҳдан бир бандага мартаба бериш кетган бўлса-ю, унга банда амали билан етмаган бўлса, Аллоҳ уни жасадида, ё молида, ё боласида балога гирифтор қилади. Сўнгра уни ана ўшанга токи Аллоҳдан унинг учун кетган мартабага эриштиргунча сабр қилдиради», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Уммул Аълаа розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Беморлигимда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар ва:
«Эй, Уммул Аълаа, севинавер, мусулмоннинг касали туфайли Аллоҳ унинг хатоларини худди олов олтин ва кумушнинг кирини кетказгандек кетказади», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон банда бемор бўлиб қолса ёки сафарга чиқса, Аллоҳ таоло унга соғлик ва муқим вақтида қиладиган амалларнинг ажрини ёзади», дедилар».
Аҳмад, Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио