Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ОВОЗИНИ КЎТАРМАЙ ЙИҒЛАСА ЖОИЗ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Абу Сайф ал-Қайннинг олдига кирдик. У Иброҳимнинг эмузукли отаси эди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Иброҳимни олиб ўпдилар ва ҳидладилар. Сўнгра яна унинг олдига Иброҳим жон бераётганда кирдик. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўзларидан ёш оқа бошлади. Шунда Абдурраҳмон ибн Авф У зотга:
«Сиз ҳамми, Эй, Аллоҳнинг Расули...?!» деди. У зот:
«Эй, Ибн Авф, бу, раҳматдир», дедилар ва яна йиғладилар. Сўнгра У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, кўз ёш тўкади, қалб маҳзун бўлади, аммо Роббимизни рози қиладиган нарсадан бошқани айтмаймиз. Албатта, биз сенинг фироқингдан жуда маҳзунмиз, Эй, Иброҳим», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Саъд ибн Убода бемор бўлиб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абдурраҳмон ибн Авф, Саъд ибн Абу Ваққос ва Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумлар билан уни кўргани келдилар. Бас, унинг олдига кириб хушсиз ётганини кўрдилар. У зот:
«Қазо қилдими?» дедилар.
«Йўқ, Эй Аллоҳнинг Расули», дейишди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғладилар. У зотнинг йиғиларини кўриб бошқалар ҳам йиғлашди. Кейин У зот:
«Эшитмайсизларми? Албатта, Аллоҳ кўз ёши ва қалб маҳзунлиги ила азобламайди. Лекин, мана бу билан азоблайди ёки раҳим қилади», дедилар ва тилларига ишора қилдилар».
Бухорий, Муслим ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
 «Байроқни Зайд олди, мусибатга учради. Сўнгра уни Жаъфар олди, мусибатга учради. Сўнгра, уни Ибн Равоҳа олди, мусибатга учради. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки кўзлари ёш тўкар эди. Сўнгра уни Холид ибн Валид амирликни олди ва унга фатҳ берилди», дедилар.

Яна ўша кишидандан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қорилар қатл қилинганида бир ой қунут ўқидилар. У зотнинг бундан кўра ашаддийроқ маҳзун бўлганларини ҳеч кўрмадим».
Бухорий, Муслим ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио