Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

МАЙЙИТ АЙТИБ ЙИҒЛАШ ВА ШУНГА ЎХШАШ НАРСАЛАРГА ВАСИЯТ ҚИЛСА АЗОБЛАНАДИ

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимга айтиб йиғланса, ўзига айтиб йиғланиш ила азобланади», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилган.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар розияллоҳу анҳу мусийбатга учраганда Суҳайб:
«Вой биродарим!» деб йиғлай бошлади. Шунда Умар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг, албатта, маййит тирикнинг йиғиси ила азобланади, деганларини билмайсанми?» деди».
Бошқа бир ривоятда:
«Албатта, маййит унга ўз аҳлининг баъзи йиғиси ила азобланади», деганлар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Оишага Ибн Умарнинг, албатта маййит унга ўз аҳлининг йиғиси ила азобланади, деган гапи зикр қилинди. Шунда у:
«Аллоҳ Абу Абдурраҳмонни раҳмат қилсин. Аллоҳга қасамки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ҳақда гапирмаганлар. Лекин У зот: «Албатта, Аллоҳ кофирнинг азобини унинг аҳлининг унга йиғиси туфайли зиёда қилади», деганлар. Сизга Қуръоннинг ўзи етарли, «Ҳеч бир гуноҳкор жон бошқасининг гуноҳини кўтармас», деди».
Бошқа бир ривоятда эса:
«Оиша Ибн Умарнинг: «Маййит аҳлининг йиғиси ила азобланади, деган гапининг эшитиб, Абу Абдурраҳмонни Аллоҳ мағфират қилғай, албатта, у ёлғон гапирмаган. Лекин унутгандир ёки хато қилгандир, аслида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир яҳудий аёлга унинг аҳли йиғлаётганда ўтиб қолганлар ва «булар унга йиғлашмоқда, у эса қабрида азобланмоқда», дедилар», деди» дейилган.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қайси бир маййит ўлганидан кейин унинг йиғловчиси туриб, вой тоғим, вой суянчиғим, деса ёки шунга ўхшашларни айтса, албатта, унга икки фаришта вакил қилиниб, қулоғининг тагига уриб, шундоқ бўлган эдингми?!» дейдилар», дедилар».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио