Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АЙТИБ ЙИҒЛАШ ВА ШУНГА ЎХШАШ НАРСАЛАРНИНГ ҲАРОМЛИГИ ҲАҚИДА

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким юзларига урса, ёқаларини йиртса ва жоҳилият даъвати ила чақирса, биздан эмас», дедилар».
Бешовларидан фақат Ау Довуд ривоят қилмаган.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бақириб йиғловчи, сочини олдириб ташловчи ва кийимини йиртувчи аёллардан воз кечганлар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жоҳилият ишидан тўрт нарса менинг умматимда бордир. Уларни тарк қилмаслар; Ҳасаблар ила фахрланиш, насабларга тил текказиш, юлдузлардан истисқо сўраш, овоз чиқариб, айтиб йиғлаш», дедилар. Яна У зот:
«Агар йиғи солувчи аёл ўлимидан олдин тавба қилмаса, қиёмат куни устида қатирондан бўлган лозим ва қичиқтидан бўлган кўйлак билан тирилтирилади», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида:
«Жоҳилият ишидан тўрт нарса менинг умматимда бор. Одамлар уларни ҳеч қўймаслар; Айтиб йиғлаш, ҳасабларга тил текказиш, (касал) юқди дейиш. Бир туя қўтир бўлди. Юз туяни қўтир қилди (дейдилар). Биринчи туяни ким қўтир қилибди? Ва ёғинни юлдузлардан деб билиш. У билан, бу билан бизга ёмғир ёғди, дейиш», дейилган.

Умму Атияя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларни айтиб йиғлашдан қайтардилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтиб йиғловчи аёлни ва уни тингловчи аёлни лаънатладилар.
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио