Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўмин пешона тери билан ўлади», дедилар». Термизий , Насаий ва Аҳмад ривоят қилган.
Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг жони (тер) томчиси ила чиқади. Эшакни ўлимига ўхшаш ўлимни ёқтирмайман», дедилар. «Эшакнинг ўлими нима?» дейилди. «Тўсатдан ўлиш», дедилар. Термизий ривоят қилган. Абу Довуднинг ривоятида: «Тўсатдан ўлиш, ғазабла олишдир», дейилган.
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят: «Қайси бир мўмин жума куни ёки жума кечасида ўлса, Аллоҳ уни, албатта, қабр фитнасидан сақлайди», дедилар».
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умматимнинг умрлари олтмиш билан етмиш ўртасидадир. Озларигина ундан ташқарида бўладилар», дедилар». Икковини Термизий ривоят қилган.
|