Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖОН БЕРАЁТГАН ОДАМ ҲУЗУРИДА ЗИКР ДУО ВА ҚИРОАТИ ҚУЪОН ҚИЛИШ

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жон таслим қилаётганларингизга «Лаа илаҳа иллалоҳу»ни талқин қилинглар», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимнинг охирги каломи «Лаа илаҳа иллаллоҳу» бўлса жаннатга киради», дедилар».
Абу Довуд, Термизий ва ал-Ҳоким ривоят қилган, ва, саҳиҳ, деган.

Умму Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бемор ёки ўлаётган киши ҳузурида ҳозир бўлсангиз яхши гап айтинг. Чунки, фаришталар сиз айтаётган нарсага, Омин! деб турадилар», дедилар. Абу Салама ўлганда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим ва:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Абу Салама ўлди», дедим.
«Эй, бор Худоё, мени ҳам, уни ҳам мағфират қилгин ва менга ундан яхши орқадан қолувчи бергин, деб айт», дедилар. Мен уни айтдим ва Аллоҳ менга ундан яхши ортдан қолувчини, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни берди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Саламанинг устига кирганларида унинг кўзи очилиб қолган эди. Бас, У зот қовоқларини ёпиб қўйдилар. Сўнгра:
«Қачон руҳ қабз қилинса, кўз унга эргашиб қолади», дедилар. У(Абу Салама)нинг аҳлидан баъзи одамлар шовқин кўтардилар. Шунда У зот:
«Ўзингизга фақат яхшилик тилаб дуо қилинглар. Чунки, фаришталар сиз айтаётган нарсага, омин, деб турадилар», дедилар. Кейин эса:
«Эй, бор Худоё! Абу Саламани мағфират қил. Унинг даражасини ҳидоятда бўлганлар ичида кўтар. Ундан кейин ортидан қолганларга Ўзинг ўрнига бўл. Бизни ҳам, уни ҳам мағфират қил, Эй, Оламларнинг Роббиси Унга қабрини кенг қил ва унга қабрини мунаввар қил», дедилар».
Муслим ривоят қилган.

Маъқил ибн Ясар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ўликларнингизга «Ясин»ни қироат қилинг», дедилар».
Абу Довуд, Насаий, Аҳмад ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио