Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖАНОЗАЛАР ҲАҚИДА

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз ўзига етган зарар туфайли ўлимни орзу қилмасин. Агар ўлим тилашдан бошқа иложи қолмаса:
«Эй, бор Худоё, модомики тириклик менга яхши бўлса, мени тирик қолдир. Қачон менга вафот этиш яхши бўлса, мени вафот этдир», десин», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда:
«Қайс, Хаббобнинг олдига борсам қорнига етти марта тамға бостирган экан. Мен унинг «Агар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни ўлим тилаб дуо қилишдан наҳий қилмаганларида, албатта, уни тилаб дуо қилган бўлар эдим, деганини эшитдим», деди», дейилган.
Бухорийнинг ривоятида:
«Бирортангиз ўлимни орзу қилмасин. Агар яхшилардан бўлса, шояд (амали) зиёда бўлса. Агар ёмонлардан бўлса, шояд қайтса», дейилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ўлимларидан уч кун олдин:
«Ҳар бирингиз ўлимидан олдин Аллоҳ таоло ҳақида фақат яхши гумон қилсин», деб айтаётганларини эшитдим».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилган.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Аллоҳнинг мулоқотини яхши кўрса, Аллоҳ ҳам унинг мулоқотини яхши кўради. Ким Аллоҳнинг мулоқотини ёқтирмаса, Аллоҳ ҳам унинг мулоқотини ёқтирмайди»-дедилар. Бас, Оиша ёки У зотнинг завжаларидан баъзилари:
«Албатта, биз ўлимни ёқтирмаймиз», деди. Бас, У зот:
«Бу сен айтган нарса эмас. Лекин, бу-мўминга ўлим ҳозир бўлганда, Аллоҳнинг розилиги ва карами ҳақида унга башорат берилиши тўғрисидадир. Ўшанда унинг учун олдидаги нарсадан кўра маҳбуброқ нарса бўлмай қолади. Шу сабабдан у Аллоҳнинг мулоқотини яхши кўради ва Аллоҳ ҳам унинг мулоқотини яхши кўради. Аммо кофирга ўлим ҳозир бўлганда эса, унга Аллоҳнинг азоби ва уқубати башорати берилади. Ўшанда унинг учун олдидаги нарсадан кўра ёқмайдиганроқ нарса бўлмай қолади. Шу сабабдан у Аллоҳнинг мулоқотини ёқтирмайди ва Аллоҳ ҳам унинг мулоқотини ёқтирмайди», дедилар».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўлим (олди)да ётган ёш йигит олдига кирдилар ва:
«Ўзингни қандоқ ҳис қилаяпсан?» дедилар.
«Аллоҳдан умидим бор, Эй, Аллоҳнинг Расули. Ва, албатта, гуноҳларимдан хавфдаман», деди.
Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу икковлари мўмин банданинг қалбида, бунга ўхшаш ҳолатда жамъ бўлса, албатта, Аллоҳ унга умид қилган нарсасини беради ва хавф қилган нарсасидан сақлайди», дедилар».
Термизий ривоят қилган ва, яхши, деган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Лаззатларни парчаловчи-ўлимнинг зикрини кўпроқ қилинглар», дедилар».
Термизий ва Насаий ривоят қилган


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио