Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

СУННАТ ҚИЛИНГАН НАМОЗЛАР ҚАЗОСИ ЎҚИЛАДИ ВА ЎТИРИБ ЎҚИСА ҲАМ ЖОИЗ

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким вазифасидан ёки унинг баъзисидан ухлаб қолса-ю, уни Бамдод билан Пешин орасида ўқиб олса, унга худди кечаси ўқигандек ёзилади», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Витрни ўқимай ухлаб қолса ёки унутган бўлса, эслаганида ва уйғонганда ўқиб олсин», дедилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон бир амални қилсалар бардавом қилар эдилар. Агар кечаси ухлаб ёки бемор бўлиб қолсалар кундузи ўн икки ракъат намоз ўқиб олар эдилар. Расулулллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бирор кечани то, тонг отгунча қоим ўтказганларини ва рамазондан бошқа ойни рўзасини кетма-кет тутганларини кўрмадим», дедилар».
Муслим ва Насаий ривоят қилган.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Асрдан кейин намоз ўқиётганларини кўрилди. Ва у зотдан (бу ҳақда) сўралди. Шунда У зот:
«Ҳузуримга Абул Қайс (қабиласи)дан одамлар келдилар. Улар мени Пешиндан кейинги икки ракъатдан машғул қилдилар. Бу икки ракъат ўшалардир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.

«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Пешиндан олдинги тўрт ракъатни ўқий олмаган бўлсалар, Пешиндан кейинги икки ракъат (суннат)дан кейин ўқиб олар эдилар».
Ибн Можа ва Термизий ривоят қилган ва яхши, деган.

Термизий келтирган ривоятда:
«Ким Фажрнинг икки ракъат (суннат)ини ўқимаган бўлса, уларни қуёш чиққандан кейин ўқиб олсин», дейилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиздан бирингиз тетик турганда намоз ўқисин, қачон чарчаса, ўтириб олсин», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.

Имрон ибн Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши бавосир касалига чалинган эдилар:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўтириб намоз ўқийдиган одамнинг намози ҳақида сўрадим. Бас, У зот: «Ким тик туриб намоз ўқиса, афзал. Ким ўтириб ўқиса, унга тик туриб ўқиганнинг ярим ажри. Ким ёнбошлаб ўқиса, унга ўтириб ўқиганнинг ярим ажри», дедилар».
Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечасидаги намозидан сўралди. Бас, у киши:
«У зот узун кечани тик туриб ўқир эдилар. Узун кечани ўтириб ўқир эдилар. Қачон тик туриб қироат қилсалар, тик туриб рукуъ қилар эдилар. Қачон ўтириб қироат қилсалар, ўтириб рукуъ қилар эдилар», дедилар».
Муслим, Термизий ва Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидандан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам баданлари оғирлашиб қолганларида аксар намозини ўтириб ўқир эдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Вафотларидан олдин кўпгина намозлари ўтирган ҳоларида бўлар эди», дейилган.
Муслим ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио