Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КЕЧАСИДАГИ ҚИРОАТ ВА ДУО

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга турсалар қуйидагиларни айтар эдилар: «Эй, бор Худоё! Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ер ва улардаги кимсаларнинг қоим қилувчисан. Сенга ҳамд бўлсин. Осмонлару ернинг ва улардаги кимсаларнинг мулки Сеникидир. Сенга ҳамд бўлсин. Сен, осмонлару ернинг ва улардаги кимсаларнинг нурисан. Сенга ҳамд бўлсин. Сен ҳақдирсан. Ваъданг ҳақдир. Мулоқотинг ҳақдир. Сўзинг ҳақдир. Жаннат ҳақдир Дўзах ҳақдир. Набийлар ҳақдир Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақдир. (Қиёмат) соати ҳақдир. Эй, бор Худоё! Сенга таслим бўлдим. Сенга иймон келтирдим. Сенга таваккал қилдим. Сенга қайтдим. Сен ила хусумат қилдим. (Сен берган ҳужжатлар ила душманларинг билан тортишдим). Сенинг ҳукмингга ҳавола қилдим. Бас, менинг аввалу охир, сиру ошкор қилган нарсаларимни мағфират қилгин. Муқаддам ҳам Ўзингсан, охирги ҳам Ўзингсан, ҳеч илоҳи маъбуд йўқ илло Ўзингсан. Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллаҳи».
Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«У киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ухлаб қолганларида У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам уйғониб, мисвок ва таҳорат қилиб туриб:
«Албатта, осмонлару ернинг яратилишида ва кечаю кундузни алмашиб туришида ақл эгаларига аломатлар бордир» дея ўша оятларни сура тугагунча ўқидилар. Сўнгра туриб икки ракъат намоз ўқидилар. Унда қиём, рукуъ ва сужудни узун қилдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Эй, бор Худоё, қалбимда нур қилгин. Тилимда нур қилгин. Қулоғимда нур қилгин. Кўзимда нур қилгин. Ўнгимда нур қилгин. Чапимда нур қилгин. Олдимда нур қилгин. Ортимда нур қилгин. Менга руҳимда нур қилгин. Менга нурни улуғ қилгин», деганлар».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио