Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КЕЧАСИ НАМОЗ ОШКОРА БИЛАН СИР ОРАСИДА БЎЛАДИ

Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси чиқсалар, Абу Бакр паст овоз билан намоз ўқиётган экан. Умар ибн Хаттобнинг ёнидан ўтсалар, овозини кўтариб ўқиётган экан. Улар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида жам бўлишганда:
«Эй, Абу Бакр, олдингдан ўтсам, овозингни паст қилиб намоз ўқиётган экансан», дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули, муножот қилган Зотимга эшитдирдим», деди. У зот Умарга:
«Сенинг олдингдан ўтсам, овозингни кўтариб намоз ўқиётган экансан», дедилар.
«Эй, Аллоҳнинг Расули, уйқучини уйғотаман, шайтонни қуваман», деди.
Шунда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй, Абу Бакр, сен овозингни бир оз кўтар. Эй, Умар, сен овозингини бир оз пасайтир», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Қайс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Оишага:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечасиги қироатлари қандоқ? Қироатни сиррий қилар эдиларми ёки ошкора?» дедим.
«Уни ҳаммасини ҳам қилар эдилар. Гоҳида сиррий қилар эдилар, гоҳида ошкора», деди.
«Ишда кенглик қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дедим».
Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио