Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

КЕЧАСИГИ НАМОЗ АДАДИ ВА КАЙФИЯТИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз кечаси (таҳажжудга) турса, намозини енгилгина икки ракъат билан очсин», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир киши:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, кечасиги намоз қандоқ бўлади?» деди.
«Икки (ракъат), икки (ракъат). Агар тонг отиб қолишидан қўрқсанг, бир ракъат витр ўқи», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кечасиги намозларидан сўралди. Бас, у киши:
«Фажрнинг икки ракъатидан бошқа етти, тўққиз ва ўн бир», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам кечасида ўн уч ракъат намоз ўқир эдилар, уларнинг ичида Витр ва фажрнинг икки ракъати ҳам бор», дедилар».

Абу Салама ибн Абдурраҳмон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши Оиша розияллоҳу анҳодан:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламниг рамазондаги намозлари қандоқ бўлган?» деб сўралганда.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда ҳам, ундан бошқа пайтда ҳам ўн бир ракъатдан зиёда қилмас эдилар. Аввал тўрт ракъат ўқирдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлигидан асти сўрама. Кейин яна тўрт ракъат ўқир эдилар. Уларнинг гўзаллиги ва узунлигидан асти сўрама. Сўнгра уч ракъат ўқир эдилар. Мен:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Витр ўқишдан олдин ухлайсизми?» дедим. У зот:
«Эй, Оиша, албатта, менинг кўзларим ухлар, қалбим ухламас», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши, бу кеча, албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини кўз узмай кузатаман», деди».
Бошқа бир ривоятда:
«Остоналарини ёки чодирларини болиш қилиб олдим», дейилган.
Бас, енгилгина икки ракъат ўқидилар. Сўнгра узун, узун, узун икки ракъат ўқидилар. Сўнг икки ракъат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракъатдан қисқароқ эди. Яна икки ракъат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракъатдан қисқароқ эди. Яна икки ракъат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракъатдан қисқароқ эди. Яна икки ракъат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан одинги икки ракъатда қисқароқ эди. Яна икки ракъат ўқидилар. Бу иккови ўзларидан олдинги икки ракъатдан қисқароқ эди. Сўнгра Витр ўқидилар. Ҳамаси ўн уч ракъат».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио