Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ТУНГИ НАМОЗ ВА УНИНГ ФАЗЛИ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Роббимиз таборака ва таоло ҳар кечанинг охирги учдан бири қолганда дунё осмонига нозил бўлади ва:
«Ким Менга дуо қиладики, Мен уни қабул қилсам, ким Мендан сўрайдики, Мен унга берсам, ким Менга истиғфор айтадики, Мен уни мағфират қилсам», дейди», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ ҳар кечаси туннинг аввалги учдан бири ўтганда нозил бўлур ва:
«Мен-подшоҳман, Мен-подшоҳман, Менга дуо қиладиган борми, уни қабул қилайин, Мендан сўрайдиган борми, унга берайин, Менга истиғфор айтадиган борми, уни мағфират қилайин», дейди. Токи фажр ёришгунча шундоқ давом этади», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида:
«Кечасида бир соат бордир. Мусулмон одам Аллоҳдан дунё ва охират ишидан яхшилик сўраган ҳолида мувофиқ келиб қолса, албатта, мазкур нарсани унга беради. Ҳар кеча шундоқ», дейилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Рамазондан кейинги энг афзал рўза Аллоҳнинг ойи–Муҳаррамдир. Фарз намоздан кейинги энг афзал намоз кечасиги намоздир», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сиздан бирингиз қачон ухласа шайтон унинг бошининг орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни уриб: «Сенга узун кеча бор. Ухла!» дейди. Агар у уйғониб Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, тугунлари ечилиб, ўзи ҳаракатчан, руҳи пок бўлади. Агар ундоқ қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб ўрнидан туради», дедилар».
Бешовлардан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир кишини зикр қилиниб:
«Тонг отганда ухлаб ётди, намозга турмади», дейилди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Унинг қулоғига Шайтон сийди», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда туравериб ҳаттоки қадамлари ёки болдирлари шишиб кетарди. Кейин У зотга (бу ҳақда) айтиларди. Бас, У зот, шукр қилувчи банда бўлмайманми?» дердилар».
Бухорий, Муслим , насаий ва Термизий ривоят қилган.
Термизийниг лафзида:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқийвериб икки оёқлари шишиб кетди. Шунда У зотга:
«Сизнинг аввалгию охирги гуноҳингиз мағфират қилинган бўлса ҳам шунчалик такаллуф қиласизми?!» дейилди. Бас, У зот:
«Шукр қилувчи банда бўлмайманми?» дедилар».

Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кеча уйғонганларида:
«Субҳаналлоҳи, бу кеча қайси фитналар нозил қилинди? Хазийналардан нима нозил қилинди? Ҳужралар соҳибаларини ким уйғотади? Эй, воҳ! Қанчагина жонлар бу дунёда кийимли. У дунёда ялонғочлар», дедилар».
Бухорий ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳга энг маҳбуб намоз Довуд алайҳиссаломнинг намозидир. Аллоҳга энг маҳбуб рўза Довуднинг рўзасидир. У кечанинг ярмини ухлар, учдан бирини қоим бўлиб ўтказар ва олтидан бирида ухлар эди. Бир кун рўза тутиб, бир кун оғзи очиқ бўлар эди», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси у билан Фотиманинг эшикларини таққилатиб:
«Икковингиз намоз ўқимайсизми?!» дедилар. Мен:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, жонимиз Аллоҳнинг қўлида, қачон хоҳласа ўшанда бизни уйғотади», дедим. Бас, У зот мен ўша гапни айтганимда, менга бирор нарса қайтармай кетдилар. Кейин, У зотнинг бурилиб кетаётиб, сонларига уриб:
«Ва инсон аксари ҳолда жадал қилувчидир», деяётганларини эшитдим».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурарйра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон эр кечаси ўз аҳлини уйғотиб, икковлари бир бўлиб намоз ўқисалар зокир ва зокиралар қаторига ёзиладилар», дедилар».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кечаси туриб намоз ўқиган ва хотинини уйғотган, агар турмаса юзига сув сепган эрга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб намоз ўқиган ва эрини уйғотган, агар турмаса юзига сув сепган хотинга Аллоҳнинг раҳмати бўлсин», дедилар».
Икковини Абу Довуд, Насаий ва Ибн Можа ривоят қилган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизларга кечанинг қиёми лозимдир. Чунки, У сизлардан олдинги солиҳларнинг одатидир. У Роббингизга қурбатдир. У ёмонликларга каффоротдир. У Гуноҳларни қайтарувчидир», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«У жисмдан дардни қувувчидир» ҳам деганди.
Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио