Абу Айюб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Пешиндан олдинги, бир салом билан бўлган тўрт ракъат намозга осмон эшиклари очилур», дедилар». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган. Термизийда: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёш заволга кетгандан сўнг, пешиндан олдин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар ва: «Албатта, бу соатда осмон эшиклари очилур, ана ўшанда менинг солиҳ амалим унга унга кўтарилишини яхши кўрурман», дер эдилар», дейилган.
|