Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЧОШГОҲ НАМОЗИ

Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят:
«У чошгоҳ намози ўқиётган қавмни кўриб қолиб:
«Булар намоз ушбу соатдан бошқасида афзал эканини билмасмикинлар?! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, оввобийнларнинг намози теваларнинг оёғи куйганда бўлади, деганлар», деди».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Менга халилим соллаллоҳу алайҳи васаллам уч нарсани васият қилганлар; Ҳар ойда уч кун рўза тутмоқни, икки ракъат чоштгоҳ намозини ва ухлашимдан олдин Витр ўқимоғимни», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам чоштгоҳ намозини тўрт ракъат ўқир эдилар ва Аллоҳ хоҳлаганича зиёда қилар эдилар».
Муслим, Насаий ва Аҳмад ривоят қилган.

Умму Хониъ бинти Абу Толиб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам фатҳ куни чоштгоҳ намозини саккиз ракъат ўқидилар. Ҳар икки ракъатда салом берардилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Пайғамабр соллаллоҳу алайҳи васаллам у(Умму Ҳониъ)нинг уйига Макка фатҳи куни кириб, ғусл қилиб саккиз ракъат намоз ўқидилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган

Абу Зарр розияллоҳу анҳуда ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сабоҳда сизнинг ҳар бирингиздан ҳар бўғинига садақа лозим бўлади. Бас, ҳар бир тасбиҳ садақадир, ҳар бир таҳмид садақадир, ҳар бир таҳлийл, (лаа илаҳа иллаллоҳ) садақадир ва хар бир такбир садақадир. Амри маъруф садақадир. Наҳйи мункар садақадир. Ўшаларнинг ўрнига чоштгоҳда икки ракъат намоз ўқиш кифоя қиладир», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.
Абу Довуд ва Аҳмаднинг лафзида:
«Сабоҳда сизнинг ҳар бирингиздан ҳар бўғинига садақа лозим бўлади. Учраган одамга салом бериш садақадир. Амри маъруф қилиши садақадир. Наҳйи мункар қилиши садақадир. Йўлдан озор берувчи нарсани олиб ташлаши садақадир. Аҳлига жинсий алоқа қилиши садақадир. Ўшалар ўрнига чоштгоҳдаги икки ракъат намоз кифоя қилур», дедилар».

Нуъайм ибн Ҳаммор розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Аллоҳ азза ва жаллла, Эй, Одам боласи, наҳорнинг аввалидаги тўрт ракъатла мени унутма, сен учун у(наҳор)нинг охирини кифоясини қилурман, дейди», деганларини эшитдим».
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида:
«Одам боласи! Наҳорнинг аввалида Менга тўрт ракъат рукуъ қил, Мен сенга охирини кифоясини қилурман», дейилган.

Муоз ибн анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким Бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то, чоштгоҳ намозини ўқигунча ўтирса. Фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари, агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинур», дедилар».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида:
«Ким Бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракъат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ», дейилган.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким ўз уйидан таҳорат қилган ҳолида фарз намозга чиқса, унинг ажри эҳром кийган ҳожининг ажрича бўлур. Ким чоштгоҳ намозига чиқса, фақат унинг учунгина чиқса, унинг ажри умра қилувчининг ажрича бўлур. Бир намоз билан иккинчи намоз орасида беҳуда нарса бўлмаса иллийн китобидадир», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким чоштгоҳ намозини муҳофаза (бардавом) қилса, унинг гуноҳлари, агар денгиз кўпигича бўлса ҳам мағфират қилинади», дедилар».
Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио