Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

АЛЛОҲГА УНИНГ АҲБОБЛАРИНИ ВАСИЙЛА ҚИЛСА ЖОИЗДИР

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу қаҳатчилик бўлганда Аббос ибн Абдулмутталиб ила истисқо қиларди:
«Эй, бор Худоё! Албатта, биз Сенга Пайғамбаримиз ила тавасул қилар эдик. Сен бизни сероб қилар эдинг. Энди, биз сенга Пайғамбаримизнинг амакиси ила тавассул қиламиз. Бизни сероб қилгин», деди. Яна: «Сероб қилинурлар», деди».
Бухорий ривоят қилган.


Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Отам ўзини ундан паст одамдан фазли бор, деб билар эди. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Заифларингиз сабабидангина нусратланурсизлар ва ризқланурсизлар», дедилар».
Бухорий, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган
Насаийнинг лафзида:
«Албатта, Аллоҳ ушбу умматга заифи сабабидан нусрат берур. Уларнинг дуолари, намозлари ва ихлослари сабабидан», дедилар».

Усмон ибн Ҳанийф розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир кўзи ожиз киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Аллоҳга дуо қилинг, менга офият берсин», деди.
«Хоҳласанг дуо қиламан. Хоҳласанг сабр қил. Бу сен учун яхшидир», дедилар».
«Дуо қилинг», деди.
Бас уни яхшилаб таҳорат қилмоққа ва ушбу дуони ўқишликка амр қилдилар:
«Эй, бор Худоё! Албатта, мен Пайғамбарнинг, Муҳаммад – раҳмат Пайғамбари ила Сендан сўрайман ва Сенга юзланаман. Эй, Муҳаммад! Албатта, мен сен ила Роббимга ушбу ҳожатим юзасидан уни чиқсин дея юзландим. Эй, бор Худоё! Унинг менинг ҳақимда шафоатини қабул қил».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламдан умрага изн сўрадим. Бас, менга изн бердилар ва:
«Эй, биродарим, бизни ҳам дуоингда унитма»-дедилар.
Умар:
«Бу калима ўрнига бутун дунёни менга берилганда ҳам мени масрур қилмас эди»-деди.
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида:
«Эй, биродарим, дуоингда бизни ҳам шерик қил, бизни унитма», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио