Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИМОМ ОДАМЛАРНИНГ ИСТИСҚО ҲАҚИДАГИ ТАЛАБЛАРИГА ЖАВОБ БЕРАДИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жумада хутба қилиб турганларида ҳузурларига келиб:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, чорволар ҳалок бўлди, йўллар кесилди. Аллоҳга дуо қилинг!» деди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилдилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Бас, У зот қўлларини кўтариб:
«Эй, бор Худоё! Бизга нажот (ёмғири) бер! Эй, бор Худоё! Бизга нажот (ёмғири) бер! Эй, бор Худоё! Бизга нажот (ёмғири) бер!» дедилар. Бас, Жумадан жумагача ёмғирда қолишди. Шунда ҳалиги одам келиб:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, уйлар йиқилди. Йўллар қирқилди. Чорполар ҳалок бўлди», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Эй, бор Худоё! Тоғлар ва адирлар устига, водийлар ичига ва дарахтлар ўсадиган жойларга», дедилар».
Бошқа бир ривоятда:
«Эй, бор Худоё! Атрофимизга, бизнинг устимизга эмас!» дедилар. Ўшанда, (булутлар) Мадинадан худди кийим ечилгандек суғурилиб кетди. Унинг атрофига ёға бошлади. Унга бир қатра ҳам ёғмай қўйди. Мадинага назар солсам, худди гул билан ўралган тошдек бўлиб турган экан».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио