Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЁМҒИР ВА ШАМОЛ ПАЙТИДА АЙТИЛАДИГАН НАРСАЛАР

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон ёмғирни кўрсалар:
«Эй, бор Худоё! Нафъли ёмғир (қилгин)», дер эдилар».
Бухорий ва Насаий ривоят қилган.
Насаийнинг лафзида:
«Эй, бор Худоё! Буни нафъли ёмғир қилгин», дейилган.

Ибн Умар Абу Толибнинг шеърини мисол келтириб:
«Ва оппоқдир, юзи ила булутлар истисқо қилинур. Етимларга У санаддир, беваларга паноҳ бўлур», деди».
Бухорий ривоят қилган.

Зайд ибн Холид ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга имом бўлиб Ҳудайбияда, кечасиги ёмғирдан кейин Бомдод намозини ўқидилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан чиққанларидан кейин одамларга юзландилар ва:
«Роббингиз нима деганини биласизми?» дедилар.
«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчидир», дейишди.
«Менинг бандаларимдан (баъзиси) менга мўмин бўлиб, (баъзиси) кофир бўлиб тонг отдирди. Ким, Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ила ёмғирга эришдик, деса, менга мўмин, юлдузга кофирдир. Аммо, ким фалон, фистон юлдуз ила, деса, бас у менга кофир, юлдузга мўминдир», деди», дедилар».
Бухорий, Муслим ривоят қилган.
Муслимнинг ривоятида:
«Роббингиз нима деганига қарамайсизми? Бандалар-имга қайси бир неъматни берсам, албатта, улардан баъзилари у(неъмат)га кофир бўлурлар. Юлдуз ва юлдуз туфайли, дерлар, деди», дедилар.

Оиша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қаттиқ шамол турса:
«Эй, бор Худоё! Албатта, мен Сендан унинг яхшилигини, ундаги нарсанинг яхшилигини ва у юборилган нарсанинг яхшилигини сўрайман. Ва Сендан унинг ёмонлигидан, ундаги нарсанинг ёмонлигидан ва у юборилган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман»-дер эдилар. Қачонки, осмон авзои ўзгариб қолса, У зотнинг ранглари ўзгариб, кириб-чиқиб, олдинга орқага бориб-келиб қолар эдилар. Бас, ёмғир ёғишни бошлаганда эса очилиб кетар эдилар. Мен буни У зотнинг юзларидан билиб, сўрадим.
«Эҳтимолки, Эй, Оиша, худди «Од қавми у (булут)ни ориз бўлган ҳолида водийлари томон келаётганини кўрганларида: «Мана бу ориз бизга ёмғир ёғдирувчигадир», дедилар» каби бўлиши мумкин», дедилар».
Муслим ва Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио