Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИСТИСҚО ХУТБАСИ МАТНИ

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Одамлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ёмғир қаҳатчилигидан шикоят қилдилар. Бас, У зот минбар (ўрнатиш)га амр қилдилар. Намозгоҳга У зот учун (минбар) қўйилди. У зот одамлар ила чиқиладиган кунни ваъдалашдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қуёшнинг қоши кўринганда чиқдилар. Минбарга ўтириб, такбир айтдилар ва Аллоҳ азза ва жаллага ҳамд айтдилар. Сўнгра:
«Албатта, сизлар диёрингиздаги қурғоқчиликдан ва сиздан ёмғир ўз вақтидан кечикканидан шикоят қилдингиз. Батаҳқиқ, Аллоҳ азза ва жалла сизларни Унга дуо қилишга амр қилгандир ва дуоларингизни ижобат қилишга ваъда қилгандир», дедилар. Сўнгра:
«Оламларнинг Роббиси Аллоҳга ҳамд бўлсин. У Раҳмони Раҳиймдир. Жазо кунинг эгасидир. Аллоҳдан ўзга илоҳи маъбуд йўқ. У нимани ирода қилса шуни қилур. Эй, бор Худоё, сен Ўзингдан бошқа илоҳу маъбуд йўқ зотсан! Сен беҳожатсан. Биз ҳожатмандмиз. Бизга нажот ёмғирини тушир. Бизга туширган нарсангни бир вақтгача қувват ва етуклик қилгин», дедилар.
Кейин икки қўлларини кўтардилар. Ҳаттоки икки қўлтиқлари оқи кўрингунча кўтардилар. Сўнгра одамларга орқаларини қилдилар ва ридоларини тескари қилдилар. Кейин одамларга юзландилар ва тушиб икки ракъат намоз ўқидилар.
Бас, Аллоҳ бир булут пайдо қилди. Момақалдироқ бўлиб, чақмоқ чақди. Сўнгра Аллоҳнинг изни ила ёмғир қуйди. У зот масжидларига келмасдан сел кета бошлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг тезлик билан панага қочаётганларини кўриб кулган эдилар, ақл тишлари кўриниб кетди. Кейин эса:
«Аллоҳ ҳар бир нарсага қодир эканлигига ва мен Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканимга гувоҳлик берурман», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Ал-Ҳоким, саҳиҳ, деган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио