Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИСТИСҚО НАМОЗИ

Исҳоқ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мени Валид ибн Утба Мадинага амир бўлиб турганда Ибн Аббоснинг хузурига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг истисқо намозлари ҳақида сўраш учун юборди. Бас, у:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларини хор тутган ҳолларида, товозуъ ва тазарруъ қилган ҳолларида намозгоҳга чиқдилар. Кейин минбарга кўтарилдилар. Сизларнинг мана бу хутбаларингизга ўхшатиб, хутба қилмадилар. Лекин, дуо, тазарруъ ва такбирда бардавом бўлдилар. Кейин ийдда ўқийдиганга ўхшатиб икки ракъат намоз ўқидилар», деди».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган

Абдуллоҳ ибн Язийд ал-Ансорий, у билан бирга Баро ибн Озиб ва Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳумлар истисқога чиққанлар. Бас, у (Абдуллоҳ) минбарсиз, оёқда тик туриб истиғфор айтди. Кейин икки раъат намоз ўқиди. Қироатни ошкоро қилди. Азон ҳам, иқома ҳам айтмади».
Бухорий ривоят қилган.

Аббод ибн Тамийм розияллоҳу анҳудан, у киши ўз амакиси розияллоҳу анҳудан:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни истисқо қилгани чиққан кунлари кўрдим. Одамларга орқаларини қилиб, қиблага юзланиб дуо қилдилар. Сўнг ридоларини айлантирдилар. Кейин бизга имом бўлиб икки ракъат намоз ўқидилар. Ўша икки ракъатда қироатни ошкора қилдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳеч бир дуода қўлларини юқорига кўтармас эдилар. Фақат истисқода қўлтиқлари оқи кўрингунча кўтарар эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио