Икрима розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Ибн Аббосга Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламниг баъзи завжалари ҳақида фалончи ўлибди, деб айтилди. Бас, у саждага йиқилди. Сўнгра унга: «Ушбу соатда сажда қиласанми?» дейилди. Бас, у: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, қачон бир оят кўрсангиз сажда қилинглар», деганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжаларининг кетишларидан ҳам каттароқ оят борми?» деди». Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
|