Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ПАЙҒАМБАР СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА КУСУФ НАМОЗИДА КАШФ ҚИЛИНГАН НАРСАЛАР

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди. Бас, намоз ўқидилар, қиёмда узоқ турдилар. Бас, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Албатта, қуёш ва ой Аллоҳнинг оятларидан икки оятдир. Улар бировнинг ўлими ёки ҳаёти учун тутилмайдилар. Қачонки, буни кўрсангиз, Аллоҳни зикр қилинглар», дедилар. Одамлар:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, сизни турган мақомингизда бир нарсани ушлаганингизни, сўнгра чўчиб орқага қайтганингизни кўрдик?» дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Шубҳасиз, мен жаннатни кўрдим. Бир шингил (узум)ни ушладим. Агар уни (узиб) олганимда, албатта, дунё боқий турганича ундан ер эдингиз. Ва менга дўзах кўрсатилди. Бугунги манзарадек даҳшатли манзарани ҳеч кўрганим йўқ. Унинг аҳлининг аксари хотинлар эканини кўрдим», дедилар.
«Нима учун, Эй, Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
«Куфрлари учун», дедилар.
«Аллоҳга куфр келтирадиларми?» дейишди.
«Эрларига куфрони неъмат қилишади. Яхшиликка куфрони неъмат қилишади. Агар улардан бирига умр бўйи яхшилик қилсанг ҳам, сўнгра сендан бир (ёқмайдиган) нарса кўрса, сендан ҳеч яхшилик кўрганим йўқ, дейди», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади у киши, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида қуёш тутилди, деб туриб узун ҳадис келтирган ва жумладан, қуйидагиларни айтган:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизга ваъда қилинган нимаики нарса бўлса, ҳаммасини ушбу намозимда кўрдим. Батаҳқиқ, дўзахни келтирилди. Ана ўша, олови менга тегмасин, деб орқа тисарилганимни кўрганингиздир. Ҳаттоки, унда илмоқли асо эгасини ҳам кўрдим. Дўзахда ичакларини судраб юрибди. Илмоқли асоси ила ҳожиларни ўғирлар эди. Агар билиниб қолса, илмоқли асомга илиниб қолибди, дер эди. Агар ғофил қолинса, олиб кетар эди. Унда ҳаттоки, мушук соҳибасини ҳам кўрдим. У аёл мушукни боғлаб қўйиб, то ўлгунича унга таом ҳам бермаган, ердаги нарсалардан емоғи учун қўйиб ҳам юбормаган эди.
Сўнгра жаннат келтирилди. Бу нарса, мени олдинга юрганимни кўрганингизда бўлди. Ўз мақомимда турдим, қўлимни чўзиб, сизнинг назар солишингиз учун унинг мевасидан олмоқчи бўлдим. Сўнгра, менга буни қилмаслик зоҳир бўлди. Бас, сизга нимаики ваъда қилинган бўлса, ҳаммасини ушбу намозимда кўрдим», дедилар».
Муслим ва Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио