Абу Умайр ибн Анас розияллоҳу анҳудан у киши Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлмиш амакиларидан биридан ривоят қилинади: «Бир гуруҳ отлиқ кишилар Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига келиб кеча ҳилолни кўрганлари ҳақида гувоҳлик бердилар. Бас, У зот одамларга оғизларини очишни ва эрталаб намозгоҳга боришни амр қилдилар». Абу Довуд, Насаий, Аҳмад ривоят қилган.
|