Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИЙД НАМОЗИ ВА ХУТБА

Жобир ибн Самурата розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан икки ийдни бир-икки марта эмас, бир неча марта азонсиз ва иқоматсиз ўқидим».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилган

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр ва Умар икки ийд намозини хутбадан олдин ўқир эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни чиқиб икки ракъат (ийд) намоз ўқидилар. Улардан олдин ҳам, кейин ҳам намоз ўқимадилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидан собит бўлганки, ал-Азҳо намози икки ракъатдир. Фитр намози икки ракъатдир. Мусофирнинг намози икки ракъатдир. Жума намози икки ракъатдир. Тамомдир, қаср эмасдир».
Насаий, Аҳмад ва Ибн Можа ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр ва ал-Азҳода биринчи(ракъат)да етти такбир, иккинчида беш такбир айтар эдилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилган.
Термизий лафзида:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ийдни биринчи(ракъат)да қироатдан олдин етти такбир, кейинги (ракъат)да қироатдан олдин беш такбир айтар эдилар», дейилган.

Умар ибн Хаттоб Абу Воқид ал-Лайсийдан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ал-Азҳо ва Фитрда нимани қироат қилишларини сўради. Бас, у:
«У зот иккисида ҳам «Қоф вал Қуръонил Мажийд» ҳамда «Иқтарабатис Саату ванншаққол қамару»ни қироат қилар эдилар», деди».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан ийдда ҳозир бўлдим. Бас, хутбадан олдин азонсиз ва иқоматсиз намозни бошладилар. Сўнгра Билолга суяниб (хутба қилгани) турдилар. Бас, Аллоҳга тақво қилишга амр қилдилар. У зотга тоат қилишга тарғиб қилдилар. Одамларга ваъз қилиб эслатдилар. Сўнгра юриб аёлларга яқинлашдилар. Бас уларга ваъз қилиб, эслатмалар бердилар.
«Садақа қилинглар. Албатта, сизларнинг аксарингиз жаҳаннамнинг ўтинидирсиз», дедилар. Шунда аёлларнинг яхшиларидан юзлари қизил бир аёл туриб:
«Нима учун, Эй, Аллоҳнинг Расули?» деди.
«Чунки, сизлар шикоятни кўп қиласизлар. Эрга куфрони неъмат қиласизлар», дедилар.
Кейин аёллар тақинчоқларидан садақа қила бошадилар. Билолнинг этагига балдоқлари ва узукларидан ташлай бошладилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.
Жума бобида У зот соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хутбалари матни келган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио