Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИЙД НАМОЗИГА ЧИҚИШ ВА УНИНГ ВАҚТИ

Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Ийдга пиёда чиқмоғинг ва чиқишингдан олдин бирор нарса емоғинг суннатдандир».
Термизий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ийд куни бир йўл ила чиқсалар, бошқаси ила қайтар эдилар».
Термизий, Абу Довуд ва Бухорийлар ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Фитр куни бир неча хурмо емасдан туриб чиқмас эдилар. Тоқ ер эдилар».
Бухорий ва Термизий ривоят қилган.
Бошқа бир ривоятда:
«Фитр куни таом емасдан олдин чиқмас эдилар. ал-Азҳо куни намозни ўқиб бўлмагунунча емас эдилар», дейилган.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ал-Азҳо куни Бақийъга чиқдилар. Бас, икки ракъат (ийд) намоз ўқидилар. Сўнгра бизга юз ўгириб:
«Албатта, бугунги кунимиздаги, аввалги ибодатимиз намоз ўқимоқдир. Сўнгра қайтиб қурбонлик сўямиз», дедилар».
Бухорий ва Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтишларича:
«Ийд куни ёмғир ёғиб қолиб Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам уларга ийд намозини масжидда ўқиб берган эканлар».
Абу Довуд ва ал-Ҳоким ривоят қилган.

Умму Атияя розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга бўйи етган қизларни, ҳайз кўрганларни ва ҳижобли аёлларни Фитр ва ал-Азҳо кунлари (намозгоҳга) чиқармоғимизни амр қилдилар. Ҳайз кўрганлар намоздан четда турар, хайр-баракага ва мусулмонларнинг дуоларига ҳозир бўлар эдилар. Мен:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, баъзиларимизнинг жилбоби бўлмайди?» дедим. У зот:
«Дугонаси жилбобидан кийдириб туради», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Биз бу вақтда фориғ бўлган бўлар эдик», деди. Бу тасбиҳ вақтида эди».
Бухорий ривоят қилган.
Абу Довуднинг лафзида:
«Абдуллоҳ ибн Буср – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаси – одамлар билан ийд куни чиқди ва имомнинг кеч қолганини инкор қилиб:
«Бу соатда биз (намоздан) фориғ бўлган бўлар эдик», деди. Ўшанда тасбиҳ вақти эди», дейилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио