Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

САФАР НАМОЗИ ҲАҚИДА

Яъло ибн Умаяя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Умар ибн Хаттобга:
«Сизларга намозни қаср қилишда гуноҳ йўқдир. Агар куфр келтирганлар сизга фитна қилишидан қўрқсангиз»-дейилган. Батаҳқиқ, одамлар эмин бўлдилар?!» дедим.
«Мен ҳам, сен ажабланган нарсадан ажабланиб, у ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бу-Аллоҳ таоло сизга қилган бир садақадир. Бас, Унинг садақасини қабул қилинг», дедилар», деди».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Мадинадан Маккага чиқдик. У зот Мадинага қайтгунумизча икки раъкатдан намоз ўқиган эдилар», деди. Мен:
«Маккада бир муддат турган эдингларми?» дедим.
«Ўн кун турган эдик», деди у».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўн тўққиз кун намозни қаср қилиб ўқиб турганлар. Бас, биз қачон ўн тўққиз кунлик сафар қилсак қаср намоз ўқиймиз. Ундан зиёда қилсак намозни тўла қилиб ўқиймиз», дедилар».
Бухорий, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида:
«Биз билан орамизда ўн тўққиз кун бўлса намозни икки ракъат, икки ракъат ўқиймиз. Қачон ундан кўпроқ турсак тўрт ракъат ўқиймиз», дейилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Минода икки ракъат намоз ўқидим. Абу Бакр ва Умар билан ҳам. Шунингдек, Усмоннинг амирлиги бошида ҳам, кейинроқ у тўлиқ ўқиди».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилганлар.

Ибн Умар ва Ибн Аббос розияллоҳу анҳумлар тўрт барид-ўн олти фарсахда (намозни) қаср қилиб ўқир ва оғзини очар эдилар».
Бухорий ривоят қилган.

Яҳъё ибн Язид ал-Ҳуноний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан намозни қаср қилиш ҳақида сўрадим. Бас, у киши: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уч миллик ёки уч фарсахлик йўлга чиқсалар намозни икки ракъат ўқир эдилар», деди».
Муслим, Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио