Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ДУШМАН ҚИБЛА ТОМОНДА БЎЛГАНДА

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам (намозга) турдилар, одамлар ҳам У зот билан турдилар. Бас, У зот такбир айтдилар, улар ҳам У зот билан такбир айтишди. Сўнг У зот рукуъ қилдилар ва улардан баъзи одамлар ҳам, У зот билан рукуъ қилишди. Сўнгра У зот сажда қилдилар ва улар ҳам бирга сажда қилдилар. Сўнгра У зот иккинчи ракъатга турдилар. Сажда қилганлар туриб ўз биродарларини қўриқлаб турдилар. Бошқа тоифа эса У зот билан рукуъ ва сажда қилди. Одамлар ҳаммаси намозда эдилар. Лекин бир-бириларини қўриқлар эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Саҳл ибн Аби Ҳасма розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари ила хавфда намоз ўқидилар. Бас, уларни ўз орқаларида икки сафга тиздилар ва ўзларига яқин турганлар ила бир ракъат намоз ўқидилар. Сўнгра то уларнинг ортларидагилар бир ракъат намоз ўқигунларича тик туриб турдилар. Кейин улар олдинги сафга ўтдилар ва уларнинг олдида турганлар орқага ўтдилар. Бас, У зот улар билан бирга бир ракъат намоз ўқигунларича тик туриб турдилар. Кейин улар олдинги сафга ўтдилар ва уларнинг олдида турганлар орқага ўтдилар. Бас, У зот улар билан бир ракъат намоз ўқидилар. Кейин эса орқага ўтганлар бир ракъат намоз ўқиб олгунларича кутиб ўтириб кейин салом бердилар».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган. Аллоҳ билувчидир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио