Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

НАМОЗНИ ЖАМ ҚИЛИБ ЎҚИШ

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафар устида бўлсалар Пешин ва Аср ҳамда Шом ва Хуфтон намозларини жам қилар эдилар».
Бухорий ва Муслим ривоят қилган. Муслим лафзида:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон сафарда шошилиб турсалар Пешинни Аср вақтига кечиктириб, сўнгра иккисини жам қилиб ўқир эдилар. Шунингдек, Шомни кечиктириб у билан Хуфтонни жам қилиб ўқир эдилар», дейилган.

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Табук ғазотида қуёш оққандан сўнг йўлга тушсалар, Пешин ва Асрни жам қилиб ўқирдилар. Агар қуёш оққандан олдин йўлга тушсалар, Пешинни таъхир қилиб, Асрга қўшиб ўқир эдилар. Шомни ҳам шунга ўхшатар эдилар. Йўлга чиқишларидан олдин қуёш ботиб қолса Шом билан Хуфтонни жам қилиб ўқир эдилар. Агар қуёш ботишидан олдин йўлга тушган бўлсалар Шомни таъхир қилиб, Хуфтонга қўшиб ўқир эдилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио