Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ХАВФ ВА САФАР НАМОЗИ ҲАҚИДА

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз (уруш) кунларидан бирида хавф намозини ўқидилар. Бас, бир тоифа У зот билан турди. Бошқа тоифа эса душман томонда турди. У зот ўзлари билан турганлар ила бир ракъат ўқидилар. Сўнгра улар кетдилар ва бошқалар келдилар. Бас, улар билан ҳам бир ракъат ўқидилар. Сўнгра икки тоифа ҳам бир ракъат, бир ракъатдан ўқиб олдилар. Ибн Умар айтдики: «Агар хавф бундан ҳам кўпроқ бўлса (улов) минган ҳолингда ёки тик туриб имо билан намоз ўқи».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Муслим ва Абу Довуднинг ривоятда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зотир Роқоъ куни хавф намозини ўқидилар. Бир тоифа У зот билан намоз ўқиди. Бир тоифа душман томонга қараб турди. У зот ўзлари билан бирга бўлганлар ила бир ракъат намоз ўқидилар. Сўнгра тик туриб турдилар. Улар намозларини тамомлаб олишди. Сўнгра қайтиб бориб душман томонга қараб саф тортишди. Кейин бошқа тоифа келди ва У зот улар билан қолган бир ракъатни ўқидилар. Сўнгра ўтириб турдилар ва улар ўзлари иккинчи ракъатни тамомладилар. Кейин У зот улар билан бирга салом бердилар».

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хавфда Пешин намозини ўқидилар. Бас, Узот у(саҳоба)ларнинг баъзиларини ўз орқаларига саф қилдилар, баъзиларини эса душман томонга саф қилиб қўйдилар. Сўнгра ўз орқаларидагилар билан икки ракъат намоз ўқидилар ва салом бердилар. У зот билан намоз ўқиганлар туриб бориб ўз биродарларининг жойларини эгалладилар. Сўнгра наригилар келиб У зотнинг орқаларида намоз ўқидилар. Бас, улар билан икки ракъат ўқиб салом бердилар. Шундоқ қилиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам учун тўрт ракъат, у кишининг саҳобалари учун икки ракъат, икки ракъатдан бўлди».
Абу Довуд ва Муслим ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио