Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ХАТИБ ВА ҲОЗИР БЎЛУВЧИЛАРНИНГ ОДОБЛАРИ ҲАҚИДА

Абдуллоҳ ибн Салом розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Жума куни минбарда туриб:
«Сизнинг бирингизга агар Жума куни учун меҳнат киймидан бошқа икки кийим сотиб олса қандоқ ҳам яхши бўлар эди», деганларини эшитдим».
Ибн Можа ва Абу Довуд ривоят қилган.

Ҳакам ибн Ҳазан ал-Кулофий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Жумага ҳозир бўлдик. У зот асо ёки камонга суянган ҳолда туриб, Аллоҳга енгил, гўзал ва муборак калималар ила ҳамду сано айтдилар. Сўнгра:
«Эй, одамлар, албатта, сизлар мен амр қилган нарсанинг ҳаммасига тоқат ҳам, амал ҳам қила олмайсизлар. Лекин собит қадамли ва башоратли бўлинглар», дедилар».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган. Ибн Сакан, саҳиҳ, деган.

Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни минбарга ўтирдилар, биз У зотнинг атрофларига ўтирдик».
Бухорий, Муслим ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон минбарга чиқсалар салом берар эдилар».
Ибн Можа ва Шофеъий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Намозга иқома айтилди. Бас, бир одам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қўлларидан ушлаб тўхтатди. У киши билан гаплашиб тураверди. Ҳатто қавмнинг баъзисини мудроқ босди».
Термизий ривоят қилган ва саҳиҳ деган.

Абу Довуд, Термизий, Насаий келтирган ривоятда:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан тушган чоғларида ҳожандмандлар билан гаплашар эдилар», дейилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Сулайк ал-Ғатафоний Жума куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилиб турганларида келиб ўтирди. Бас, У зот:
«Эй Сулайк, туриб икки ракъат намоз ўқиб ол. Уларни енгил қил», дедилар. Сўнгра эса:
«Қачон бирортангиз Жума куни имом хутба қилиб турганда келса, икки ракъат намоз ўқиб олсин ва уларни енгил қилсин», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким яхшилаб таҳорат қилса-ю, сўнгра Жумага бориб, яқинлашса, тингласа, жим ўтирса, унинг бу билан ўтган Жума орасидаги ва яна зиёда уч кунлик (гуноҳлари) мағфират қилинади. Ким майда тошларни тўғрилаб олса, ортиқча иш қилибди», дедилар».
Термизий ва Муслим ривоят қилган.

Яна ўша кишидандан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни имом хутба қиётганларида қачон ўз шеригингга, «жим тур!» десанг, батаҳқиқ, беҳуда иш қилган бўласан», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жумага уч хил одам ҳозир бўлади. Бир одам унга лағв қилиш учун ҳозир бўлади. Унинг Жумадан насибаси ўшадир. Бир одам унга дуо қилиш учун ҳозир бўлади. У Аллоҳ азза ва жаллага дуо қилади. У зот эса хоҳласа беради, хоҳласа ман қилади. Яна бир одам унга жимлик ва сукут ила ҳозир бўлади. Ҳеч бир мусулмоннинг елкасини туртиб ўтмайди. Ҳеч кимга озор бермайди. Ана ўша Жума унинг учун келаси Жумагача ва яна уч кун зиёд ила каффоротдир. Чунки, Аллоҳ таоло: «Ким бир яхшилик келтирса, унга ўн мисли берилур», деган», дедилар».
Абу Довуд ривоят қилган. Ибн Хузайма, саҳиҳ, деган.

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Бир одам Жума куни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хутба қилаётганларида келиб одамларнинг елкаларини туртиб ўтди. Бас, У зот унга: «Ўтир! Батаҳқиқ, озор бердин-ку!» дедилар».
Абу Довуд, Насаий ривоят қилган. ал-Ҳоким, саҳиҳ, деган
Термизийнинг ривоятида:
«Ким Жума куни одамларнинг елкасини туртиб ўтса жаҳанамга кўприк олган бўлади», дейилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сизлардан биров масжидда туриб мудраса, ўша ўтирган жойидан бошқа жойга ўтиб олсин», дедилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида:
«Қачон сиздан бирингиз Жума куни мудраса, ўтирган жойидан ўтиб олсин», дейилган.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон минбарга чиқсалар, биз у зот томон юзланар эдик».
Термизий ва Ибн Можа ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио