Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖУМА НАМОЗИ

Умар розияллоҳу анҳу:
«Жума намоз икки ракъатдир. Рўза ҳайити намози икки ракъатдир. Қурбон хайити намози икки ракъатдир. Сафар намози икки ракъатдир, тамомидир, қаср эмасдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тилларидандир», дедилар».
Насаий, Аҳмад ва Ибн Можалар ривоят қилган.
Насаий ва Термизийнинг ривоятларида:
«Ким Жума намозидан бир ракъатини топса, батаҳқиқ, намозни топган бўлади»-дейилган.
Дора Қутниийнинг ривоятида эса:
«Ким Жумадан бир раъатни топса, унга бошқа бир ракъатни қўшсин. Кимдан икки ракъат ҳам ўтган бўлса тўрт ракъат ўқисин», дейилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума намозида «Жума» сурасини ва «Мунофиқун» сурасини ўқир эдилар».

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам икки Ҳайит намозида ва Жумада «Саббиҳисма Роббикал Аъло» ва «Ҳал атака ҳадисул ғошия»ни ўқир эдилар. Қачон Ҳайит ва Жума бир кунда жамланиб қолса иккови намозда ҳам ўша иккови (сура)ни ўқир эдилар».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон Жумадан кейин намоз ўқийдиган бўлсангиз тўрт ракъат ўқинг», дедилар».

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, у киши Жумадан олдин тўрт ракъат, Жумадан кейин тўрт ракъат намоз ўқир эдилар.
Термизий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио