Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ДУО ИЖОБАТ БЎЛАДИГАН СОАТ ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жума кунини зикр қилдилар ва:
«Унда бир соат бор, қайси бир мусулмон банда ўша соатда туриб намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраган ҳолида тўғри келса, албатта, У зот унга ўшани бергай», дедилар ва қўллари билан ўша(соат)нинг озлигини кўрсатдилар».
Бешовларидан фаҳат Абу Довуд ривоят қилмаган.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Ўша (соат) имом (минбарга) ўтирганидан бошлаб намоз ўқилиб бўлгунча», деяётганларини эшитдим».
Муслим, Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.
Термизийнинг лафзида:
«Албатта, Жумада бир соат бордир. Банда унда Аллоҳдан нимани сўраса, албатта, Аллоҳ унга уни берур», дедилар. Одамлар:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, у қайси соатдир», дейишди.
У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Намозга иқома айтилгандан бошлаб, уни тугатгунча», дедилар».

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жума куни ўн икки соатдир. Ундан бир соатда қайси мусулмон Аллоҳдан бирор нарсани сўраган ҳолда топилса, Аллоҳ азза ва жалла унга ўша нарсани берур. Бас, уни Асрдан кейинги охирги соатда изланглар», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган. Ал-Ҳоким, саҳиҳ, деган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир. Унда Одам халқ қилинган. Унда у жаннатга киритилган. Унда у жаннатдан туширилган. Унда бир соат борки, қайси бир мусулмон банда ўша соатда намоз ўқиб, Аллоҳдан бирор нарса сўраса, Аллоҳ, албатта, унга сўраган нарсани берур», дедилар».
Абу Ҳурайра:
«Абдуллоҳ ибн Саломни учратиб, унга ушбу ҳадисни зикр қилдим. У менга:
«Мен ўша соатни биламан», деди.
«Менга унинг хабарини бер. Унинг ҳақида менга бахиллик қилма», дедим.
«У(соат) Асрдан сўнг қуёш ботгунча», деди.
«Қандоқ қилиб Асрдан кейин бўлиши мумкин?! Ахир Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмон банда ўша(соат)ни намоз ўқиган ҳолида топса», деганларку?! Мазкур соатда эса намоз ўқилмайди», дедим.
Абдуллоҳ ибн Салом:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким намозга интизор бўлиб ўтирса, намозда бўлади», демаганларми?» деди.
«Ҳа», дедим.
«У худди шунинг ўзи», деди».
Термизий, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.
Бухорий ва Муслим:
«У қуёш ботишидан олдинги охирги соатдир», деганлар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио