Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ХУТБА ҲАҚИДА

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам тик турган ҳолда хутба қилар, кейин ўтириб, худди ҳозир сиз қилаётганингиздек, яна турар эдилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.
Абу Довуднинг лафзида:
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон минбарга чиқсалар муаззин (азондан) фориғ бўлгунча ўтирар эдилар. Сўнгра тик туриб хутба қилар, кейин ўтириб, гапирмас ва яна туриб хутба қилар эдилар», дейилган.
Бошқа бир ривоятда эса:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг икки хутбалари бўлиб, уларнинг орасида ўтириб олар эдилар. Уларда Қуръон ўқир ва одамларга эслатмалар қилар эдилар», дейилган.

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Мен Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқир эдим, у зотнинг намозлари ҳам, хутбалари ҳам иқтисодли бўлар эди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.
Абу Воил:
«Аммор бизга хутба қилди. У хутбани мўъжаз ва балоғатли қилди. Биз унга:
«Эй, Абу Яқазон, батаҳқиқ, балоғатли ва мўъжаз қилдинг. Агар бир оз нафас узайтирганингда яна ҳам яхши бўлар эди», дедик. Шунда у:
«Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:
«Кишининг намозининг узунлиги ва хутбасининг қисқалиги фиқҳидан аломатдир. Бас, намозни узун, хутбани қисқа қилинглар. Албатта, баёнда сеҳр бордир» деганлар ини эшитдим», деди».
Муслим ва Аҳмад ривоят қилган.

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон хутба қилсалар икки кўзлари қизариб, овозлари олий ва ғазаблари шиддатли бўлиб, худди, душман сизга эрталаб, кечқурун келиб қолди, деб лашкарни огоҳлантирувчи кишига ўхшаб қолар эдилар. У зот:
«Мен билан қиёмат мана бундоқ бўлиб қолганда юборилдим», деб кўрсатгич ва ўрта бармоқларини бирлаштириб кўрсатар эдилар. Яна:
«Аммо баъду, албатта, гапнинг яхшиси Аллоҳнинг китобидир. Ҳидоятнинг яхшиси Муҳаммаднинг ҳидоятидир. Ишларнинг ёмони янги пайдо бўлганларидир. Ҳар бир бидъат залолатдир», дер эдилар. Ва яна:
«Ман ҳар бир мўмин учун унинг ўз жонидан ҳам қимматлиман. Ким мол тарк қилса, унинг аҳлигадир. Ким қарз ёки зое (бола) тарк қилса, менга ва менинг зиммамгадир», дер эдилар».
Муслим ва Насаий ривоят қилган.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ҳожат хутбасини ўргатдилар:
«Аллоҳга ҳамд бўлсин! Биз Ундан ёрдам сўраймиз ва биз Унга истиғфор айтамиз. Биз ўзимизнинг шаррларимиздан, амалларимизнинг ёмонларидан Аллоҳдан паноҳ сўраймиз. Кимни Аллоҳ ҳидоятга бошласа, уни залолатга кетказувчи йўқдир. Кимни Аллоҳ залолатга кетказса, уни ҳидоят қилувчи йўқдир. Аллоҳдан ўзга ибодатга сазавор зот йўқ, деб шаҳодат берурман. Ва, албатта, Муҳаммад Аллоҳнинг Расули, деб шаҳодат берурман».
Сўнгра уч оятни ўқир эдилар:
«Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга ҳаққини ўрнига қўйиб тақво қилинглар, фақат мусулмон бўлган ҳолингизда вафот қилурсиз».
«Эй, одамлар, сизни бир жондан халқ қилган ва ундан унинг жуфтини халқ қилган Роббингиздан қўрқингиз!»
«Эй, иймон келтирганлар, Аллоҳга тақво қилингиз ва тўғри гапни гапирингиз..» оятларини.
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган. Лафз Насаийники.

Ҳориса ибн Нўъмоннинг қизлари розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Мен «Қоф»ни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оғизларидан, Жумада хутба қилганларида ёдлаб олганман. Бизнинг таннуримиз билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таннурлари бир эди».
Муслим ва Абу Довуд ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ичида ташаҳҳуд бўлмаган ҳар бир хутба, худди мохов қўлга ўхшашдир», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио