Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖУМА НАМОЗИ ШАҲАРЛАРДА ҲАМ, ҚИШЛОҚЛАРДА ҲАМ ЎҚИЛУР ВА УНИНГ ЎҚУВЧИЛАРНИНГ АДАДИ ҲАҚИДА

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидларидан кейин ўқилган биринчи Жума Баҳрайннинг Жувосийдаги Абдул Қайснинг масжиди бўлган эди».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Абдурраҳмон ибн Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«У киши оталарини кўзи ожиз бўлиб қолгандан сўнг етаклаб юрар эдилар:
«Отам қачон Жума куни азонни эшитса, Асъад ибн Зурорга раҳмат тилар, эди. Мен бу ҳақда сўрадим. У киши:
«Чунки, у бизга биринчи бўлиб Нақийъул Хасамот, деб номланадиган «нақийъ»да Бани Баёза ҳаррасининг «Ҳазмун набийт»ида Жума ўқитган кишидир», деди. Мен:
«Ўша куни неча киши эдинглар?» дедим. У киши:
«Қирқта», дедилар.
Абу Довуд, Ибн Хиббон, Байҳақий ривоят қилган. ал-Ҳоким, саҳиҳ, деган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио