Ҳафса розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир эҳтилом бўлувчига Жумага бориш лозимдир. Ҳар бир Жумага борувчига ғусл лозимдир», дедилар». Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.
Ториқ ибн Шиҳоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Жамоат ила Жума (ўқимоқ) ҳар бир мусулмонга ҳақдир, вожибдир. Магар тўрт киши, мамлук-қул, аёл киши, ёш бола ва бемор мустаснодир», дедилар». Абу Довуд, Байҳақий ва ал-Ҳоким ривоят қилган.
|