Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЖУМА ҲАҚИДА

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар салоллоҳу алайҳи васаллам: «Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси Жума кунидир. Унда Одам халқ қилинди. Унга у жаннатга киритилди. Унда у андан чиқарилди. Қиёмат куни ҳам фақатгина Жума куни қоим бўлур», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.
Абу Довуд қуйидагиларни зиёда қилган:
«Унда унинг тавбаси қабул қилинди. Унда у вафот қилди. Унда қиёмат қоим бўлур. Жума куни ҳамма жониворлар тонг отгандан то қуёш чиққунча (қиёмат) соатини қўрқинч ила кутиб турурлар. Фақат жин ва инс бундан мустасно», дейилган.

Яна ўша кишидандан ривоят қилинади:
«Пайғамбар салоллоҳу алайҳи васаллам:
«Биз (дунёда) охиргиларимиз, қиёмат куни олдингилармиз. Фақат уларга биздан олдин китоб берилган, холос. Уни бизга улардан кейин берилган. Сўнгра, ушбу кун (Жума), Аллоҳ уларга (ибодатини) фарз қилган кундир. Бас, улар унинг ҳақида ихтилоф қилдилар. Сўнгра Аллоҳ унга бизни ҳидоят қилди. Одамлар унда Бизга эргашувчидирлар. Яҳудийлар эртага, насоролар индингга», дедилар».
Бухорий, Муслим ва Насаий ривоят қилган.
Имом Муслимнинг ривоятида:
«Биз (дунёда) охиргилар, қиёмат кунида олингилармиз. Биз жаннатга биринчи кирувчилармиз», дейилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васалламнинг минбарлари устида туриб: «Ёки қавмлар жумаларни тарк қилишдан тўхтарлар. Ёки Аллоҳ уларнинг қалбларига муҳр босур ва сўнгра ғофиллардан бўлурлар», дедилар».
Муслим, Насаий ва Аҳмад ривоят қилган.

Абу Жаъд аз-Зомрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар салоллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким писанд қилмай уч жумани тарк этса, Аллоҳ қалбига муҳр босгай», дедилар».
Абу Довуд, Термизий, Насаий ва ал-Ҳоким ривоят қилган.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар салоллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким бир Жумани заруратсиз тарк этса, ҳеч ўчирилмайдиган ва алмаштирилмайдигган китобга, мунофиқ, деб ёзилур», дедилар».
Шофеъий ривоят қилган.
Абу Довуд ва Насаийнинг ривоятларида:
«Ким бир Жумани узрсиз тарк қилса, бир динор садақа қилсин. Агар топмаса, ярим динор», дедилар».


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио