Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИМОМ ЎЗ ЎРНИГА БОШҚАНИ ҚЎЙСА ЖОИЗ

Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бани Амр ибн Авф (қабиласи)га уларнинг ораларини ислоҳ қилиш учун бордилар. Намоз вақти бўлиб қолди. Муаззин Абу Бакрнинг ҳузурига келиб:
«Иқомат айтсам, одамларга намозга ўтиб берасанми?» деди.
«Ҳа», деди. Бас, Абу Бакр намоз бошлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб намоз ўқиётганлар ичидан ўтиб сафга турдилар. Одамлар қарсак чалдилар. Абу Бакр намозда ҳеч нарсага назар солмас эди. Одамлар қарсакни кўпайтириб юборганларидан кейин назар солиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб қолди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга, маконингда туравер, деб ишора қилдилар. Абу Бакр икки қўлини кўтариб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга амр қилган нарса учун Аллоҳга ҳамд айтди. Сўнгра орқасига тисарилиб сафга турди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдинга ўтиб намозини ўқиб битирдилар ва намоздан чиққанларидан сўнг:
«Эй, Абу Бакр, мен амр қилганимда сени собит туришдан нима ман қилди?» дедилар.
Абу Бакр:
«Эй, Аллоҳнинг Расули, Абу Қуҳофанинг ўғлига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларида туриб намоз ўқишга йўл бўлсин», деди.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Не бўлдиким, қарсакни кўпайтириб юбордингиз? Кимнинг намозида бир нарса ташвишга солса тасбиҳ айтсин. Чунки, қачон у тасбиҳ айтса унга эътибор берилади. Қарасак чалиш аёллар учундир», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Насаий ривоят қилган.

Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам бемор бўлиб, оғирлашиб қолдилар. Бас, у зот:
«Абу Бакрга амр қилинглар одамларга намозга ўтсин»-дедилар. Оиша:
«У юмшоқ одам, агар сизнинг мақомингизга турса одамларга намоз ўқиб бера олмайди», деди. У зот:
«Абу Бакрга амр қилинглар, одамларга намозга ўтсин-дедилар. (Оиша) яна гапини қайтарди. Бас, У зот (унга):
«Абу Бакрга айт. Одамларга намоз ўқиб берсин. Албатта сиз(аёл)лар Юсуфнинг соҳибаларисиз», дедилар. Бас, у (Абу Бакр)га хабарчи келди ва у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётликларида одамларга намозга ўтди».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилган.

Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар салоллоҳу алайҳи васаллам беморлик чоғларида Абу Бакрга одамларга намозга ўтишга амр қилдилар. Бас, у уларга намозга ўтиб турди. Урва:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларида енгиллик сезиб чиқдилар. У зот чиққанларида Абу Бакр имомлик қилаётган эди. Абу Бакр У зотни кўриб орқага тисарила бошлади. У зот унга, қандоқ бўлсанг, шундоқ туравер, деб ишора қилдилар. Сўнгра Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Абу Бакрнинг ёнига, унга тенглашиб ўтирдилар. Абу Бакр Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларига, одамлар, Абу Бакрнинг намозига эргашиб намоз ўқидилар», деди».
Бухорий, Муслим ва Термизий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам беморликларида Абу Бакрнинг орқасидан, кийимга ўрганиб олиб, ўтириб намоз ўқидилар».
Термизий ривоят қилган.
Насаийнинг лафзида:
«Расулуллоҳ салоллоҳу алайҳи васаллам қавм ила ўқиган охирги намоз, Абу Бакрнинг ортида бир кийимга ўралиб олиб ўқиган намозларидир», дейилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Абу Бакр Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вафотларидан олдинги беморликларида одамларга намоз ўқиб берар эди. Токи, душанба куни келиб, улар намоз сафида турганларида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳужранинг пардасини очдилар ва тик турган ҳолларида бизга назар сола бошладилар. Юзлари худди мусҳафнинг варағига ўхшаш эди. Сўнгра табассум ила кулимсирадилар. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриб хурсанд бўлганимиздан фитнга тушай, дедик. Абу Бакр сафга етиб олиш учун орқасига тисарилди. У Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга чиқадилар, деб ўйлади. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қўллари билан, намозингизни тугатаверинг, деб ишора қилдилар ва пардани туширдилар. У зот ўша куни вафот этдилар».
Бухорий, Муслим ривоят қилган. Аллоҳ билувчидир.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио