Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ИМОМНИНГ НАМОЗДАН БУРИЛИШИ ВА ОДАМЛАР ТОМОН ЮЗЛАНИШИ

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Сиздан бирортангиз фақат ўнг томонидан бошқа томони билан бурилиши ноҳақ, деб, ўйлаб ўзининг намозидан Шайтонга бир нарса бериб қўймасин. Батаҳқиқ, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни чап томонлари билан ўгирилганларини кўп кўрганман», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.
Имом Муслим ривоятида:
«Суддий:
«Анасдан, намоз ўқиганимда, қандоқ ўгириламан, ўнг томоним илами, чап томоним илами?» деб сўрасам.
«Мен Расулуллоҳ саллолоҳу алайҳи васалламни кўпинча ўнг томонлари ила ўгирилганларини кўрганман», деди», дейилган.

Қобийса ибн Ҳалиб розияллоҳу анҳудан,у киши ўз отасидан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга имомлик қилар, бурилганларида эса икки томонлари ила, гоҳида ўнг томонлари, гоҳида чап томонлари ила бурилар эдилар».
Термизий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан ривоят:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозни ўқиб бўлсалар биз томон юзланар эдилар».
Бухорий ва Абу Довуд ривоят қилган.

Муғийра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Имом намоз ўқиган жойидан бошқа жойга ўтмай туриб намоз ўқимайди», дедилар».
Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирингиз намоз ўқиб бўлганида олдинга, орқага ёки ўнг ёки чапига қимирлашдан ожиз бўладими?» дедилар».
Абу Довуд ва Аҳмад ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио