Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

САФЛАРНИ ТЎЛАТИШ ЗАРУРЛИГИ ВА ЁЛҒИЗ ТУРИШНИНГ МАКРУҲЛИГИ

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сафларни тўлдирингиз, Албатта, мен сизларни ортимдан ҳам кўрурман», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
Абу Довуднинг лафзида:
«Олдинги сафни тўлдиринг, сўнгра ундан кейингисини. Агар камлик бўладиган бўлса, охирги сафда бўлсин», дедилар».

Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Худди фаришталар Роббилари ҳузурида саф тортганларидек, саф тортмайсизларми?!» дедилар. Биз:
«Фаришталар қандоқ саф тортурлар?»-дедик. У зот:
«Олдинги сафларни тўлдирурлар ва сафда жипслашиб турурлар», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Абдулҳамид ибн Маҳмуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Амирлардан бир амирнинг орқасида намоз ўқидик. Одамлар аралаш-қуралаш бўлиб кетдилар. Биз икки устуннинг орасида намоз ўқидик. Намозни ўқиб бўлганимиздан кейин Анас:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида шундоқ бўлишидан қўрқар эдик», деди».

Вобиса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сафнинг орқасида ёлғиз ўзи намоз ўқиётган одамни кўрдилар ва уни намозни бошқа ўқишга амр қилдилар».
Абу Довуд, Аҳмад ва Термизий ривоят қилган.

Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Масжидга кирсам, Аллоҳнинг Пайғамбари соллаллоҳу алайҳи васаллам рукуъ қилиб турган эканлар сафга етмасдан мен ҳам рукуъ қилдим. Бас, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ ҳирсингни зиёда қилсин, қайта бундоқ қилма»-дедилар».
Абу Довуд ва Бухорий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио