Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

САФЛАРНИ ТЎҒРИЛАШ ВА ИМОМНИНГ У ҲАҚДАГИ ГАПИ ТЎҒРИСИДА

Нўъмон ибн Башир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ёки, албатта, сафларингизни тўғри қилурсиз, ёки Аллоҳ юзларингизни қарама-қарши қилиб қўюр», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Имом Муслим қилган ривоятда:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сафларни худди камон ўқини тўғрилагидек тўғрилар эдилар», дейилган».

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Намозга иқома айтилди. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга юзлари ила қарадилар ва сафларингизни тўғриланглар, етишиб туринглар, мен сизларни ортимдан ҳам кўраман», дедилар».
Бухорий, Муслим, Абу Довуд ривоят қилган.
Бухорийнинг ривоятида:
«Сафларингизни тўғриланглар. Мен сизларни ортимдан ҳам кўрурман», дедилар. Биздан биримиз елкасини соҳибининг елкасига, қадамини қадамига тегизиб турар эди», дейилган».
Бошқа бир ривоятда:
«Сафларингизни тўғриланглар, албатта, сафни тўғрилаш намознинг батамомлигидандир», деганлар.
Яна бошқа бир ривоятда эса:
«Намозда сафни тўғри қилинг. Албатта, сафни тўғри қилиш намознинг гўзаллигидандир», деганлар.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам сафнинг у бошидан бу бошигача орасини тўғрилаб елкаларимиз ва кўкракларимизни силаб чиқар ва:
«Ихтилоф қилманглар, яна қалбларингиз ихтилоф қилиб қолмасин», дер эдилар. Яна:
«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари биринчи сафларга саловот айтурлар», дер эдилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон намозга турсалар ўнг қўлларига бир чўпни олиб, (ўнгга) бурилиб:
«Мўътадил бўлинглар, сафларингизни тўғриланглар»-деб чиқар, сўнгра чап қўлларига олиб:
«Мўътадил бўлинглар, сафларингизни тўғриланглар»-деб чиқар эдилар».
Абу Довуд ривоят қилган.

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сафларингизнинг жипслаштиринглар, уларнинг орасини яқинлаштирингиз, бўйинларни баробарлаштиринг! Менинг жоним қўлида бўлган зот ила қасамки, мен шайтонларнинг сафдаги очиқлардан қўзичоқлардай бўлиб кираётганларини кўрурман», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сафларни тўғриланг! Елкаларигизни тенглаштиринг! Очиқ жойларни тўлдиринг! Биродарларингиз қўлига мулойим бўлинг! Шайтон учун очиқликлар қолдирманг! Ким сафни етказиб турса, Аллоҳ ҳам уни (муродига) етиштиради. Ким сафни узса, Аллоҳ ҳам уни узади», дедилар».
Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио