Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам бир намозда қироат қилаётиб илтибосга тушиб қолдилар. Ўқиб бўлганларидан кейин Убай ибн Каъабга: «Биз билан намоз ўқидингми?» деб сўрадилар. «Ҳа», деди. «Нима сени ман қилди?» дедилар. Абу Довуд ривоят қилган. Ибн Ҳиббоннинг лафзида: «Сени менга луқма беришдан нима ман қилди?» дедилар» дейилган.
|