Ҳадис ва Ҳаёт

  < Олдинги Китоб бўлимлари Кейинги >  

ЯХШИ ОДАМЛАР БИРИНЧИ САФГА ҲАҚЛИЛАР

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Менга сизлардан етуклик ва ақл эгалари яқин турсин. Сўнгра уларга яқин келадиганлар, деб уч марта айтдилар. «Бозорларнинг шовқинидан эҳтиёт бўлинг», дедилар».
Муслим, Абу Довуд, Термизий, Насаий ривоят қилган.

Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам аввал сафга эркак кишиларни, сўнгра ўғил болаларни чизар эдилар».
Абу Довуд ривоят қилган. Аҳмаднинг лафзида:
«Эркакларни ўғил болалардан олдин, ўғил болаларни уларнинг ортига ва аёлларни ўғил болалар ортига қўяр эдилар», дейилган.

Абу Саъид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз саҳобаларида ортга тисарилиш кўрдилар ва уларга:
«Олдинга келинглар! Менга етишиб туринглар! Сиздан кейингилар сизга етишиб турсинлар, ҳадеб ортга тисарилаверганларни Аллоҳ ортга суриб қўяди», дедилар».
Муслим, Абу Довуд ва Насаий ривоят қилган.


  < Олдинги Кейинги >  


• Ҳадис китоблари
- Ал-жомиъ ас-саҳиҳ
- Саҳиҳи Муслим
- Сунани Абу Довуд
- Сунани Насаий
- Сунани Термизий
- Сунани ибн Можа
- Муватто
- Саҳиҳи ибн Ҳузайма
- Ҳадис ва Ҳаёт
- Сунани Доримий
- Жавомеъул калим
- Риёзус-солиҳийн
- Ал-адаб ал-муфрад
- Азкор
- Мишкотул Масобиҳ
- Ҳадиси қудсий
- Муснад
- Шамоили Муҳаммадиййя
- 40 ҳадис (Нававий)
- Муҳаммадийя ҳикматлар
- Манҳалул ҳадис
- Булуғ ал-маром
- Фа-лайса минний...! Фа-лайса минна...!
- Заиф хадислар
- Уйдирма ҳадислар.
• Сийрат китоблари
- Расулуллоҳ с.а.в
- Нурул Яқийн
- Саҳобалар ҳаёти
- Муҳаддис уламолар
• Ҳадис илми
- Мусталаҳул ҳадис
- Ҳадис илми
- Мақолалар
- Тестлар тўплами
• Муҳаддислар
- Имом Бухорий
- Имом Муслим
- Имом Абу Довуд
- Имом Термизий
- Имом Насаий
- Имом Ибн Можа
- Молик ибн Анас
- Имом Аҳмад ибн Ҳанбал
- Имом Доримий
- Имом Ҳоким
- Имом Шофеъий
- Ибн Хузайма
- Дора Қутний
- Имом Байҳақий
• Аудио